Қайднома

Қидирув

Саудия Арабистонида аёлларнинг стадионларга киришига рухсат берилди

Саудия Арабистонида аёлларнинг стадионларга киришига рухсат берилди

  27.09.2017 22:35
  0
  579
Саудия Арабистонида аёлларнинг стадионларга киришига рухсат берилди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаа жойлашган “Қирол Фаҳд” номли стадионга мамлакат тарихида илк марта аёл киши футбол учрашувига киритилади.

Маълум бўлишича, саудия арабистонилик аёлларга мамлакат мустақиллиги учун ўтказилган байрамни томоша қилиш учун аренага киришга рухсат берилган.

Давлатда шариат қонунлари мавжуд. Унга кўра, эркаклар ва аёллар жамоат жойларида бирга ўтиришлари мумкин эмас, масалан стадион, кинотеатрларда бу таъқиқланган.

“Умид қиламанки биз аёллар ҳам катта ареналарга ҳеч қандай чекловларсиз кира оламиз.

Аёллар ҳам эркаклар каби бир ҳил ҳуқуқ тақдим этилишини кутяпман”, - дейди Табук шаҳрида яшовчи Ум Абдулраҳмон.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз яқинда аёлларга автомобиль ҳайдашни тақиқловчи қонунни бекор қилганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz