Қайднома

Қидирув

«МЮ» Москвада ЦСКАдан устун келди, «Базель» ўзида «Бенфика»ни янчиб ташлади (видео)

«МЮ» Москвада ЦСКАдан устун келди, «Базель» ўзида «Бенфика»ни янчиб ташлади (видео)

  28.09.2017 09:12
  0
  606
«МЮ» Москвада ЦСКАдан устун келди, «Базель» ўзида «Бенфика»ни янчиб ташлади (видео)

ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган А гуруҳидаги ўйинлар ўз ниҳоясига етди. Унда “МЮ” ЦСКАни 4:1 ҳисобида ютиб гуруҳ пешқадамига айланган бўлса,  “Базель” “Бенфика”ни янчиб ташлади (5:0).

А Гуруҳи - 2-тур

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ЦСКА ярим ҳимоячиси Алан Дзагоев бирга – бир вазиятга чиқишга яқин турганди. Аммо унга бироз тезлик етишмади. Бироз ўтиб Антони Марсьяль чап қанотда жамоадоши Ромелу Лукакуга ажойиб узатма амалга оширди, белгиялик тўпурар Игнашевичдан баландроқ сакраб тўпни дарвозага жойлади 0:1.

Орадан икки дақиқа ўтиб Дзагоев “МЮ” дарвозаси томон хавфли зарба йўллади. Аммо Де Хеа чиройли сейвни амалга ошириб жамоаси голдан қутқариб қолди.

 18 - дақиқага келиб Мхитарян жамоаси учун пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасини Марсьяль аниқ бажара олди – 0:2.

Учрашувнинг 27 дақиқасида ЦСКА ҳимоячисининг қўпол хатосидан кейин Лукаку яна ўша Марсияльнинг пасидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 0:3.

Иккинчи бўлим дастлабки дақиқалари хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Аммо 54 дақиқада ҳимоячининг хатосидан кейин “қизил иблислар” ҳисобни ўзлари учун одатий бўлан 0:4 кўринишга келтирди.  Бу сафар Мхитарян ўз исмини учрашув қайдномасига ёздириб қўйди.

Ўйин якунга етиб бораётганда Константин Кучаев ЦСКАнинг ягона голига муаллифлик қилиб якуний натижани 1:4 ҳисобига келтирди. 

Москва, “Арена ЦСКА” стадиони

ЦСКА (Россия) – "Манчестер Юнайтед" (Англия) – 1:4 (0:3)

Голлар: 0:1 – 4 Лукаку, 0:2 – 18 Марсьяль (п),  0:3 – 27 Лукаку, 0:4 – 57 Мхитарян, 1:4 – 90  Кучаев 

ЦСКА: Акинфеев — Васин, В. Березуцкий, Игнашевич — Фернандес, Щенников, Вернблум, Дзагоев (Миланов 72), Головин — Витинью (Кучаев 84), Чалов (Жамалетдинов 67)

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа — Янг (Дармиан 67), Линделеф, Байи, Смоллинг — Блинд, Матич, Эррера, Мхитарян (Лингард 60), Марсьяль (Рэшфорд 72) — Лукаку

Огоҳлантиришлар:  Головин – 42 , Вернблум – 54 , Витиньо – 59

 

*** 

Базель. St. Jakob Park Стадиони

"Базель" (Швейцария) - "Бенфика" (Португалия) - 5:0 (2:0)

Голлар: Ланг, 2 (1:0). Оберлен, 20 (2:0). ван Волфсвинкел, 59 - с пенальти (3:0). Оберлен, 69 (4:0). Риверос, 76 (5:0).

"Базель": Вацлик, Сухи, Аканджи, Баланта (Дье, 80), Ланг, Джака, Дзуффи, Петретта (Риверос, 68), Штеффен, ван Волфсвинкел, Оберлен (Эльюнусси, 74).

"Бенфика": Жулиу Сезар, Андре Алмейда, Жардел, Луизау, Гримальдо, Живкович (Самарис, 74), Пиззи, Фейса, Серви (Сальвио, 46), Жонас (Сеферович, 67), Хименес.

Огоҳлантиришлар: Аканджи, 45+1. Петретта, 50. Джака, 55. Живкович, 55. Сальвио, 59.

Четлатиш: Андре Алмейда (Бенфика), 62. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz