Қайднома

Қидирув

«Барселона» автогол эвазига «Спортинг»ни доғда қолдирди, «Ювентус»да ишончли ғалаба

«Барселона» автогол эвазига «Спортинг»ни доғда қолдирди, «Ювентус»да ишончли ғалаба

  28.09.2017 09:40
  0
  703
«Барселона» автогол эвазига «Спортинг»ни доғда қолдирди, «Ювентус»да ишончли ғалаба

Европа чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган D гуруҳидаги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

“Барселона” клуби “Спортинг” майдонига сафар қилди ва минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтадиган бўлди. «Спортинг» вакили Себастьян Коатес 49-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди, бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Нариги ўйинда “Ювентус” ўз майдонида “Олимпиакос”ни қабул қилди. Гонсало Игуаин ва Марио Манжукичларнинг голлари “Кекса синьора”га ғалабани тақдим этди.

ЕЧЛ, D гуруҳи

2-тур

Спортинг (Португалия) – Барселона (Испания) 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 49, автогол Коатес.

Спортинг – Руй Патрисиу, Коатес, Коэнтрау (Сильва, 74), Пиччини, Матье, Фернандеш, Батталья, Акунья (Бруно Сезар, 73), Вильям Карвалью, Желсон Мартинш, Думбия (Дост, 44).

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич, Бускетс, Серджи Роберто (Андре Гомеш, 87), Иньеста (Паулиньо, 80), Месси, Суарес (Алеиш Видаль, 89).

Огоҳлантиришлар: Желсон Мартинш (6), Коэнтрау (26), Думбия (40), Акунья (48), Пиччини (53), Коатес (58), Нелсон Семеду (69), Алеиш Видаль (90).

 

************************************************************

Ювентус (Италия) – Олимпиакос (Греция) 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 69 Игуаин, 2:0 – 80 Манжукич.

Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бардзальи, Алекс Сандро, Куадрадо (Игуаин, 60), Стураро (Бенатия, 81), Дуглас Коста (Бернардески, 84), Матюиди, Бентанкур, Дибала, Манжукич.

Олимпиакос – Прото, Николау, Энгельс, Фигейраш, Кутрис, Оджиджа-Офоэ, Здьелар (Фортунис, 77), Пардо (Бен-Набуан, 72), Ромао, Себа, Эменике (Марин, 88)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz