Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» 6 ўйинчисини сотади

«ПСЖ» 6 ўйинчисини сотади

  28.09.2017 14:59
  0
  737
«ПСЖ» 6 ўйинчисини сотади

УЕФА «ПСЖ»ни Европа Чемпионлар Лигаси баҳсларидан четлатиши мумкин. Агар парижликлар клубида молиявий «фэйр-плей» борасида муаммолар топиладиган бўлса, ушбу жазо қўлланилади. Бу эса клубни ҳушёрликка ундади ва жамоа бош директори Жан-Клод Блан саккиз футболчини трансферга қўйган. Улардан Блез Матюиди ва Серж Орьелар «Ювентус» ва «Тоттенхэм» клубларига сотиб юборилди. Энди Анхель Ди Мария, Лукас Моура, Юлиан Дракслер, Хатем Бен-Арфа, Хавьер Пасторе ва Тиаго Силва каби футболчилар ўзларига янги жамоа топишга мажбурлар. «ПСЖ» ортда қолган ёзда «Барселона»дан Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олди. Шунингдек, парижликлар «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппени ижарага олдилар ва келаси ёзда уни сотиб олишга мажбурлар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz