Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларни ишга қабул қилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларни ишга қабул қилади

  28.09.2017 20:10
  0
  769
Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларни ишга қабул қилади

Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги қуйида келтирилган бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассислар ишга таклиф қилинади:

Юридик бўлим; Матбуот хизмати (инглиз, рус ва ўзбек тилларини биладиган журналистлар); Халқаро алоқалар бошқармаси; Хавфсизлик бошқармаси; Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлинмаси;

Кадрлар бошқармаси; Илмий-услубий таъминот бўлими; Молия-иқтисод бошқармаси; Хўжалик ишлари хизмати; Маркетинг бошқармаси; Болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси; Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси; Терма жамоалар бошқармаси;

Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:

соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши; футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси; футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;

хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши; компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши; Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;

Шунингдек, бухгалтер, кассир, шифокор, психолог, иш ва архив юритувчи, электрик, сантехник, буғ қозонлар мутахассиси, омборхона мудири, ошпаз, ҳайдовчи, IT мутахассис, боғбон, фаррошлар ҳам ишга таклиф қилинади.

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак.

Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz