Қайднома

Қидирув

0:5 ҳисобида ютқазган мураббий мағлубиятга нима деб изох берди?

0:5 ҳисобида ютқазган мураббий мағлубиятга нима деб изох берди?

  29.09.2017 08:25
  0
  655
0:5 ҳисобида ютқазган мураббий мағлубиятга нима деб изох берди?

"Бенфика" бош мураббийи Руй Витория ЕЧЛ доирасида "Базель"дан (0:5) учралган йирик ҳисобдаги мағлубият ҳақида гапириб ўтди.

"Муаммолар иккинчи дақиқада гол ўтказганимиздан кейин бошланди. Бундай хатоларни қилиш керак эмасди. Бу эса жуда қимматга тушди.

Тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик, бироқ биринчи бўлимда "Базель" тўрт ҳужумнинг иккитасидан гол урди. Танаффусдан кейин ҳам хатолар қилишда давом этдик. Бу эса биз учун жуда ёқимсиз ҳисоб қайд этилишига олиб келди. Яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Ўз устимизда жуда қаттиқ ишлаймиз.

Олдинда ҳали 4 йин бор. "Бенфика" яхши жамоа. Турнирнинг дастлабки икки туридан кейин уч очко олишни мақсад қилгандик. Энди охиригача курашишга мажбурмиз", -  дейди Витория.

Лиссабонликлар ЕЧЛнинг илк турида ЦСКАга (1:2) мағлуб бўлишганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz