Қайднома

Қидирув

«Арсенал» голлар шодасида БАТЭни мағлубиятга учратди (видео)

«Арсенал» голлар шодасида БАТЭни мағлубиятга учратди (видео)

  29.09.2017 00:05
  0
  644
«Арсенал» голлар шодасида БАТЭни мағлубиятга учратди (видео)

Европа Лигасининг 2-туридан ўрин олган БАТЭ – “Арсенал” учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди. Дастлаб, Уолкотт 9-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб дубль муаллифига айланди.

Ҳужумкор ўтган ўйиннинг 25-дақиқасида “Арсенал” учинчи голни уришга ҳам муваффақ бўлди. Орадан яна уч дақиқа ўтиб, Иванич ҳисобни қисқартирди.

Жамоалар биринчи бўлимни 1:3 ҳисобида якунлашди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Жиру пенальтини тўғри амалга ошириб, “Арсенал”нинг тўртинчи голини уришга эришди. Майдон эгалари эса 67-дақиқада Гордейчукнинг голи эвазига ҳисобни яна қисқартириб олишди.

Ўйин сўнгги дақиқаларга қадар ҳужумкорона ўтди аммо мухлислар олтитадан бошқа гол кўришмади ва шу тариқа “Арсенал” голлар шодасида БАТЭни мағлуб этиб, очколари сонини олтитага етказиб олди.

БАТЭ – «Арсенал» – 2:4 (1:3)

Голлар: Иванич 28, Гордейчук 67 - Уолкотт 9, Уолкотт 22, Холдинг 25, Жиру 49 (пен)

БАТЭ: Щербицкий, Гайдучик, Поляков (Володько 24), Милунович, Драгун, Риос, Стасевич, Володько (Бага 85), Иванич, Родионов (Сигневич 55), Гордейчук.

«Арсенал»: Оспина, Мустафи, Мертезакер, Холдинг, Мэйтленд-Найлс, Уиллок (Нкетиа 89), Уилшир, Эль-Ненни, Уолкотт, Жиру, Нельсон (МакГуан 79).

Огоҳлантиришлар: Драгун 48, Милунович 64, Иванич 87.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz