Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган “Обод” – “Локомотив” учрашуви якунига етди. Унда кутилганидек Олий Лига аутсайдери “Обод” мусобақа пешқадамига иккита гол фарқ билан ютқазиб қўйди.
Дастлаб, 27-дақиқада Сардор Мирзаев "Локомотив"нинг биринчи голини урди, 51-дақиқада Бикмаев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Бир мавсум Қатар Чемпионатида ўйнаб қайтган, Санжар Шоаҳмедов 81-дақиқада "темирйўлчилар"нинг учинчи голига муаллифлик қилиб, ҳисобни йирик кўринишига сабаб бўлди.
Лекин, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Навбаҳор"да ярим мавсум фаолият кўрсатиб яна ўз жамоасига қайтган Алишер Мирзаев "Обод"ни йирик мағлубиятдан қутқариб қолувчи голини урди ва шу тариқа, ўйинда ҳисоб ўзгармасдан қолди.
Маълумот учун, "Обод" 23-турда 9 очко жамғариб энг қуйи 16-ўриндан жой эгаллаган бўлса, "Локомотив" 51 очко билан етакчиликни сақлаб турибди.
Олий лига. 23-тур
«Обод» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 1:3
Голлар: Сардор Мирзаев 27, - 0:1. Марат Бикмаев 51, - 0:2. Санжар Шоаҳмедов 81, - 0:3. Алишер Мирзаев 90+3, - 1:3.
"Обод": Шохрух Эшбўтаев, Санжар Тўрақулов, Тимур Васильев, Абдурасул Комилов, Алишер Мирзаев, Рустам Аъзамов, Бурхон Усмонов (Миржаҳон Мираҳмадов, 72), Ғулом Ўрунов (Тимур Толипов, 46), Элбек Равшанов (Фарҳод Мираҳматов, 60), Иброҳим Абдуллаев, Обиджон Ҳакимов
"Локомотив": Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе (Тимур Кападзе, 69), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Олабиран Муйва, 84), Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Санжар Шоаҳмедов, Диёр Туропов (Жалолиддин Машарипов, 65)
Огоҳлантиришлар: Абдурасул Комилов 49, Элбек Равшанов 52,
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20