Қайднома

Қидирув

Милан миллиардлари иш бермаяпти «Уик-энд»нинг муҳим воқеалари

Милан миллиардлари иш бермаяпти «Уик-энд»нинг муҳим воқеалари

  30.09.2017 10:50
  0
  713
Милан миллиардлари иш бермаяпти  «Уик-энд»нинг муҳим воқеалари

Ўтган дам олиш кунлари Европанинг кучли чемпионатларида бир-биридан қизиқ ўйинлар ўтказилиб, мухлису мутахассислар эътиборидан четда қолмайдиган воқеалар содир бўлди. Биз эса уларнинг энг муҳимларига атрофлича тўхталиб ўтмоқчимиз.

Анчелотти узра булутлар

Бир ўйинда ўртача учтадан кўп гол. Олти турда атиги битта ўтказиб юборилган тўп. Мавсум бошида бундеслигада бир жамоа барқарорлик бобида бошқалардан ажралиб турибди. Йўқ, у «Бавария» эмас. Карло Анчелотти ноқулай вазиятдан ҳазил аралаш чиқиб кетишга уринмоқда - бу энг яхши эмас, балки ягона чорадир. Италиялик мутахассисга осон тутмаймиз. Зеро жамоадаги аксарият футболчиларга мотивация етишмаяпти: булар Томас Мюллер, Роберт Левандовски ҳамда Франк Рибери.

Ҳозирча Карл-Хайнц Румменигге ва Ули Хёнесс мураббийга ошкор босим уюштиришмаяпти - «Бавария»да бу одатий ҳол. Шунга қарамай, Анчелоттининг вориси (Юлиан Нагельсманн, 30 ёш) ҳақида турли хабарлар тарқаб, уларни ҳеч ким инкор этмаяпти. Умуман, уй учрашувида «Вольфсбург»га очко улашиш - яхши ғоя эмас.

Аммо Свен Ульрайхнинг бу борадаги фикри бошқача эди: у «Бавария» 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда жаримадан йўлланган кучсиз зарбадан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шериклари уни «қўллаб-қувватлашди» ва мюнхенликлар иккинчи голни ҳам ўтказиб юборишди.

«Боруссия» - ягона

Бу йирик мағлубиятдан сўнг Петер Бош ва «Дорт­мунд» манзилига мақтов йўллаган Дитер Хеккингнинг сўзлари. Ҳаттоки, ротация ҳам фойда бермади ва «Боруссия» бундеслига рекордини ўрнатди. Бундан аввал ҳеч қайси жамоа 6та турдан сўнг 18тадан кўп гол урмаганди. Ҳа, бугунгидек барқарор «Боруссия»ни анчадан буён кўрмаётгандик. Дарвоқе, яна бир рекорд Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобига ёзилди. Маҳоратли ҳужумчи тўртинчи «хет-трик»ини қайд этиб, африкаликларнинг бу борадаги рекордини такрорлади. Яқинда габонлик форвард «Ре-ал»га керакмаслигини айтганди ва бу унинг фойдасига ишлаётгандек, гўё.

Тиғиз тақвим

«Челси» 10 кун ичида (20-30 сентябрь оралиғида) тўрт ўйин ўтказишга маҳкум: кубок учрашувида «Ноттингем Форест», чемпионатда «Сток Сити» мағлубиятга учратилди, чоршанбада «Атлетико» майдонидаги қийин баҳс, шанба куни эса енгилмас «Манчестер Сити» рақибга айланади.

Ушбу ҳолатда Диего Костанинг Мадридга кўчиб ўтиши ҳам иккинчи даражага тушиб қолди. Ҳаттоки, Антонио Конте билан мақтов алмашишга улгурди.

Альваро Мората эса Англиядаги дастлабки «хет-трик»ини қайд этиш имкониятидан унумли фойдаланди. Айтганча, ўтган ҳафта Миши Батшуайи ҳам рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилди. Хуллас, айни пайт «Челси» таркиби шиддатли темпни ажойиб тарзда ушлаб турибди.

Четлатиш, гол - «МЮ» Ғолиб

«Мени нима учун четлатишганини тушунмадим», - деди Моуриньо ўйиндан сўнг. Португалиялик мутахассиснинг ўзгаргани шундоқ кўриниб турибди, у ҳакамлар билан ортиқча тортишмади. Авваллари уни трибунага ҳайдаш бунчалик осон эмасди. Дарвоқе, реферининг бундай қарорга келиши боиси нимада? Расмий талқинда унинг техник ҳудудни тарк этгани кўрсатилган. Аммо бу етарли сабабмикан? Агар ушбу ҳолат такрорланаверса, қанча мураббийлар четлатилишини тасаввур қилаверинг.

Шунчаки, энг ёмон клуб

Россияда «Амкар» учта гол урди, «Алавес» битта тўп киритди (у ҳам «Реал» дарвозасига). Ҳаттоки, «Беневенто» ҳам рақиби дарвозасини ишғол қилди. Фақат «Крис­тал Пэлас» бу борада ёмон кўрсаткичга эга. Таркибида Кристиан Бентеке, Эндрос Таунсенд, Жейсон Панчон ва албатта, Уилфрид Захадек футболчилари бўлган жамоа олти турдан сўнг голсиз қолмоқда. Раҳбарият тезкор қарор чиқариб, вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида Рой Хожсонни таклиф қилди. Мазкур ҳолатда ўз дарвозасидан 13та тўп ўтказиб юборишга улгурган Уэйн Хеннессига ачинамиз.

Шунчаки, энг яхшилар

Қайси клубга ишқибозлик қилишингиздан қатъий назар, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа сизда илиқ таассурот қолдириши тайин. «Ман.Сити»нинг паслар аниқлиги бўйича 90 фоизлик кўрсаткичи тезкор ўйинга уйғун. «Шаҳарликлар»нинг бир-бирларига йўллаётган аниқ узатмалари зериктирмайди, аксинча, завқ бағишлайди. Ҳаттоки, «Пэлас» ҳимоячиларини ҳам. Сўнг­ги олтита ўйиндаги 24та гол, «жабрдийдалар» орасида «Ливерпул»нинг борлигини унутманг.

Яқинда «Челси»га қарши баҳс ўтказилади. Ҳозирча эса жамоада ҳамжиҳатлик борасида муаммо йўқ. Раҳим Стерлинг ва Лерой Сане қанотлардаги фаоллик бўйича беллашишмоқда, Давид Сильва самарали узатмалари сонини орттирмоқда, ҳаттоки, ҳимоячи Фабиан Делф ҳам чиройли голлар муаллифига айланмоқда. Хосеп Гвардиола эса кўрсатмаларини «боллбой» ёрдамида шогирдларига етказмоқда. Энди ўша болакайнинг «Сити» академиясидаги обрўси нечоғли ортганини тасаввур қилаверинг.

Шунчаки, тартибсизлик

«Ливерпуль» кўп тўп ўтказиб юбориб, }1 кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Натижада ушбу кўрсаткичлар жадвалида қуйи поғоналардан бирига жойлашди. Мазкур ҳолатда Юрген Клоппга ўринли бир савол билан мурожаат этгингиз келади: нега ёзда ҳимоячи сотиб олинмади? Лестерда омад кулиб боқди: Жейми Варди пенальтидан унумли фойдалана билмади. Шу боис Клопп услубига хос бўлган ҳис-ҳаяжонга бой ғалаба қўлга киритилди. Ҳа, шунингдек, Филиппе Коутиньо асосий таркибга қайтиб, чиройли гол муаллифига айланди. Умуман, ҳимоя чизиғи бўйича масалани кейинги сафарга қолдирамиз.

«ПСЖ» Неймарсиз...

...ҳамон кучлилигача қолмоқда. Фақат бу куч Франция чемпионати аутсайдерларидан бирининг дарвозасини ишғол қилиш учун етмади. Парижликлар сафарда «Монпелье» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Аниқроғи, мезбонлар кипери Бенжамен Леком қутқарди, бир-иккита вазиятда «ПСЖ»га омад кулиб боқмади. Демак, ҳаммаси тасодиф, жуда чиройли тасодиф. Ҳар ҳолда клубдагилар шундай фикр билдиришди. Нима бўлган тақдирда ҳам дастлабки очколар бой берилди.

Ўхшамаган дерби

Турин клублари қарама-қаршилиги «Кекса синьора»нинг устунлиги остида ўтди - 4:0. Катта мотивация тўплаган Пауло Дибала ниҳоят, «Ювентус»да 10-рақам нимани англатишини тушуниб етган кўринади. Олтита ўйиннинг барчасида ғалаба, Дибалада 10та гол. Ваҳоланки, жамоадаги ўзгаришлар жараёни ҳали тўлиқ якунланиб улгурмаган. Тўғри, «Наполи» худди шундай тезлик билан кетмоқда. Бу натижалар неаполликлар сафида Аркадиуш Милик жиддий жароҳат олган пайтда қайд этилаётгани аҳамиятли. Қизиқ, ушбу жамоаларнинг қайси бирида қувват захираси кўпроқ экан? Ҳозирча ҳаммаси «Ювентус» фойдасига ҳал бўлмоқда.

Ҳафта юлдузи

Дани Себальос илк марта «Реал» асосий таркибида майдонга тушиб, ушбу воқеани «дубль» билан нишонлади. Унинг марказий ярим ҳимоячи эканини унутмагандирсиз? Қолаверса, голлар ҳам осонликча урилмади. Афтидан, Зидан жамоасида худди шундай учрашув тақдирини якка ўзи ҳал қиладиган ўйинчиларга эҳтиёж туғилаётгандек. «Бетис»дан учралган мағлубиятга ўзига хос жавоб. Албатта, бунинг ўзи етарли эмас: драматик тарзда кечган (бешта гол, иккита четлатиш) «Реал Сосьедад»ни мағлубиятга учратган «Валенсия» мадридликларни яна ЕЧЛ зонасидан тушириб юборди.

200 млн. яна ютҚазди - 0:2

Ёзда 200 млн. евро сарфлаган «Милан»ни яқин бир ярим йил ичида яна 50 млн.лик тўловлар кутиб турибди. Мабодо Чемпионлар Лигаси йўлланмаси қўлга киритилмаса, спорт директорининг айтишича, юлдузлардан бири сотиб юборилади. Ҳозирча бу ҳақда гапиришга эрта, аммо Винченцо Монтелла 10 нафар янги футболчини бир мақсад йўлида бирлаштиришни ҳали уддалаганича йўқ.

Оддий Ғалаба

Кўпчилик ўрганиб қолган ҳол: Милан клубига янги мураббий келиб, ўз мақсадларини амалга оширишга интилади. Дастлаб бу ишни ажойиб тарзда уддалайди: жамоа ғояларни тушунаётгандек, уларни рўёбга чиқаришга лойиқ футболчилар бордек. Шу тариқа барча ривожланишга умид боғлайди - барқарорлик ва ишонч­га қўшимча тарзда жисмоний имкониятларнинг ортишини хоҳлайди... Йўқ. «Интер»нинг кўнгилдагидек старт олиши - сўнгги пайтларда ушбу клубда ишлаётган барча мураббийларга хос бўлди. Чемпионат бошидаги ғалабалардан сўнг «нерадзурри» ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Албатта, бу ҳозирча натижаларда ўз аксини топмаяпти. «Кротоне» устидан қозонилган қийин ғалаба, «Болонья» билан дуранг ва мана, 87-дақиқадаги гол эвазига «Женоа»нинг мағлубиятга учратилиши. Кўрсаткичлар ёмонмас, бироқ «Жузеппе Меацца»даги ишқибозлар ҳуштакбозликни бошлаб юборишди. Лучано Спаллетти эса нима бўлаётганини ҳали тўлиқ англаб улгурмаган.

Манба: championat.com, А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz