Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм» «Хаддерсфилд»га умуман имконият қолдирмади. Харри Кейндан дубль

«Тоттенхэм» «Хаддерсфилд»га умуман имконият қолдирмади. Харри Кейндан дубль

  30.09.2017 18:26
  0
  544
«Тоттенхэм» «Хаддерсфилд»га умуман имконият қолдирмади. Харри Кейндан дубль

Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Хаддерсфилд” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Жон Смитс» стадионида кечган баҳсда 0:4 ҳисоби қайд этилиб меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Харри Кейн “тақачилар”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 16-дақиқада Дэвис фарқни оширди. Орадан кўп ўтмай Кейн ўйиндаги дублини нишонлади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Муса Сиссоко ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, “Тоттенхэм” ҳар сафаргидек сафар ўйинида муаммосиз уч очко билан уйга қайтадиган бўлди.

Англия чемпионати, 7-тур

Хаддерсфилд – Тоттенхэм 0:4 (0:3, 0:1)

Голлар: 0:1 – 9 Кейн, 0:2 – 16 Дэвис, 0:3 – 23 Кейн, 0:4 – 90+1 Сиссоко.

Хаддерсфилд – Лессль, Йоргенсен, Леве (Мэлоун, 60), Смит, Шиндлер, ван Ла Парра, Хогг, Инс, Муй (Биллинг, 61), Качунга, Депуатр.

Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Эриксен (Сиссоко, 75), Уинкс, Алли, Дайер, Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Алли (58), Качунга (65).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz