Қайднома

Қидирув

Абрамовнинг «Нефтчи»си ҳали тирик

Абрамовнинг «Нефтчи»си ҳали тирик

  30.09.2017 19:37
  0
  811
Абрамовнинг «Нефтчи»си ҳали тирик

Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди.

Унда “Олмалиқ” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан ўз майдонида баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Дастлаб, 4-дақиқада Музаффар Музаффаров узоқ масофадан дарвозани ишғол қилиб, фарғоналикларни олға бошлаган бўлса, 67-дақиқада Касмининг жарима зарбасини голга айлантирди.

82-дақиқада катта саҳнага яна Музаффар Музаффаров чиқди ва ўзининг кучли зарбаси билан “Нефтчи”га уч очко келтирган голни киритди.

Баҳс якунига қадар жамоаларда бир қатор голли вазиятлар бўлди, лекин Вадим Абрамов бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси футболчилари бугунги ўйинда узоқ кутилган ғалабани мухлисларига тақдим этишди.

Маълумот учун, “Нефтчи” сўнгги марта 12 май куни Олий Лига аутсайдери “Обод” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

17:30 - «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:2
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Гол: Владислав Касминин (67) - Музаффаров (4), Музаффаров (82)

"Олмалиқ": Низомиддин Зиёвуддинов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев, Лутфулла Тўраев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Зафар Полвонов, Раҳматулло Бердимуродов, Санжар Риҳсибоев, Игорь Йелич, Владислав Касиминин

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Достон Турсунов, Музаффар Музаффаров, Муҳсин Убайдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Иброҳим Раҳимов (74, Дилёр Ирматов), Аброр Исмоилов, Алишер Шоғуломов (69, М.Мамазулумов), Ислом Тошпўлатов (Мансур Саидов), Бобурбек Йўлдашев, Авазбек Ўлмасалиев.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Раҳимов (65).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz