Қайднома

Қидирув

«Насаф»да ғалаба, «Металлург» эса иродали дурангни қайд этди

«Насаф»да ғалаба, «Металлург» эса иродали дурангни қайд этди

  30.09.2017 20:09
  0
  473
«Насаф»да ғалаба, «Металлург» эса иродали дурангни қайд этди

Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар якунига етди.

Унда “Насаф” Қаршида “Қизилқум”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Бухоро” – “Металлург” учрашувида мезбонлар сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришди.

“Насаф” жамоасининг ёш иқтидорли футболчиси Бахром Абдурахимов биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришди, шунингдек, Игор Голбан 70-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, жамоаси ғалабасига ҳиссасини қўшди.

“Бухоро” – “Металлург” учрашувида эса умуман бошқача сценарий кузатилди. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқасида жамоалар фақат етакчиликни қўлга олиш учун курашишди.

76 дақиқадаг сўнг учрашувнинг энг кулминацион дақиқалари бошланди. Амонов “Бухоро”нинг илк голини уриб ҳисобни очди, 84-дақиқада мезбонлар яна битта голга ҳисобда олдинга ўтиб олишди.

Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас бекободликлар футболчиси Мурод Тошматов ҳисобни қисқартирди ва қўшиб берилган 4 дақиқанинг энг сўнгги сонияларида “Металлург”нинг бурчакдан оширилган тўпини Аюбхон Нўмонов дарвозага жойлаб қўйди ва шу тариқа, жамоасининг иродали дуранг қозонишида катта рол ўйнади.

18:00 - «Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод) 2:2 
Ҳакамлар:
 В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Б.Амонов (76), Эргаш Исмоилов (84) - Мурод Тошматов (87), Аюбхон Нумонов (90+4).

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Баҳриддин Ваҳобов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Алишер Саматов, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев, Жавоҳир Қаҳрамонов

Металлург: Зафар Сафаев, Аброр Хусинов, Хикмат Хошимов, Дониер Одилов, Аюбхон Нумонов, Мурод Тошматов, Зохид Абдуллаев, Миргиес Сулаймонов, Алишер Зиевуддинов, Исломбек Исокжонов, Жахонгир Абдумуминов.

18:00 - «Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий) 2:0 
Ҳакамлар: 
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Гол: Б.Абдураҳимов (1), И.Голбан (70).

“Насаф”: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Кенжабоев, Игорь Голбан, Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов.

“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Шукурали Пўлатов, Эркин Бойдуллаев, Нодирхон Камолов, Отабек Зокиров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов, Шерали Жўраев, Отабек Исроилов, Акмалжон Бахритдинов.

Мусобақа жадвали


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz