Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» ўз майдонида «Бордо» дарвозасига олтита гол урди

«ПСЖ» ўз майдонида «Бордо» дарвозасига олтита гол урди

  30.09.2017 22:09
  0
  782
«ПСЖ» ўз майдонида «Бордо» дарвозасига олтита гол урди

Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "ПСЖ" - "Бордо" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Парк де Пренс» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 6:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин дебютидаёқ Неймар ва Кавани меҳмонларни “иссиқина гол” билан сийлашди. 21-дақиқада Манье ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб меҳмонлар Санкаренинг голи эвазига орадаги фарқни бироз қисқартиришга эришдилар. Аммо парижликлар танаффусгача яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлдилар.

Неймар пенальтидан унумли фойдаланиб ўйинлаги дублини нишонлаган бўлса, тайм охирида Юлиан Дракслер жамоасининг бешинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда жамоалар яна биттадан дарвозаларни ишғол қилдилар. 58-дақиқада Килиан Мбаппе парижликларнинг сўнгги голига муаллиф бўлган бўлса, “Бордо” вакили Малком 90-дақиқада пенальтини аниқ бажариб якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “ПСЖ”нинг мағлубиятсиз серияси давом этади.

Франция чемпионати, 8-тур

ПСЖ – Бордо 6:2 (5:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 5 Неймар, 2:0 – 12 Кавани, 3:0 – 21 Менье, 3:1 – 31 Санкаре, 4:1 – 40, пенальти Неймар, 5:1 – 45 Дракслер, 6:1 – 58 Мбаппе, 6:2 – 90, пенальти Малком.

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Менье, Кимпембе, Верратти, Рабьо (Ло Чельсо, 70), Дракслер, Неймар, Кавани (Ди Мария, 61), Мбаппе.

Бордо – Костиль, Йованович, Пелленар, Сабали (Левчук, 34), Отавио, Санкаре, Тулалан, Малком, Лерагер, Камано (Жонатан Кафу, 75), де Превиль (Менди, 56).

Огоҳлантиришлар: Йованович (39), Менье (45), Санкаре (64). 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz