Қайднома

Қидирув

«А» сериясига боғлиқ маошлар тўлови ҳақида...

«А» сериясига боғлиқ маошлар тўлови ҳақида...

  01.10.2017 11:36
  0
  244
«А» сериясига боғлиқ маошлар тўлови ҳақида...

Италиянинг La Gazetta dello Sport нашри ўз одатига кўра, «А» серияси молиявий жиҳатларини ўз ичига қамраб олган йиллик рейтингни эълон қилди. Унга кўра, маошлар тўлови бўйича «Ювентус» (164 млн. евро), «Милан» (117 млн. евро) ва «Рома» (91 млн. евро) клублари олдинда. Кальчода энг кўп иш ҳақи оладиган футболчилар эса - Леонардо Бонуччи ва Гонсало Игуаин.

Факт. «А» сериясида иштирок этувчи 20та жамоа бир йил давомида футболчиларга жами 955 млн. евро миқдорида маош беради. Бу сумма мавсум-2014|2015 кўрсаткичидан 106 млн. евро кўпдир. «А» серияси функционерларининг айтишларича, топ-клублар томонидан футболчиларга бундан анча кўп пул ажратилиши мумкин эди, бироқ молиявий «Фэйр-плей» қоидаси уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини чеклаб қўймоқда.

Футболчилар. «Милан» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ва «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин йилига 7,5 млн. евродан олишади - бу Италиядаги энг юқори кўрсаткич. Бонуччи ёзда Туринда ўйнашдан кўра, хитойликлар пули ёрдамида амалга татбиқ этилган мегалойиҳада иштирок этишни маъқул кўрди ва «россонерлар» сардорлик боғичини қабул қилишга ҳам улгурди. Игуаин эса «Наполи»дан «Юве» сафига қўшилганидан кейин кўпроқ жамоа учун ўйнашни ўрганди, у айни пайт «кекса синьора»нинг энг фойдали футболчиларидан бири бўлиб турибди. Айтиш жоиз, «А» сериясининг энг кўп маош олувчи футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоада атиги 3та клубдан вакил бор: «Ювентус» - 7 нафар, «Милан» - 3 нафар ва «Рома» - 1 нафар.

Мураббийлар. «Ювентус» устози Массимилиано Аллегрининг йиллик иш ҳақи 7 млн. еврога тенг. У ўтган мавсум жамоасини навбатдаги скудетто томон бошлаш баробарида ЧЛ финалига олиб чиқди. Тўғри, туринликлар ҳал қилувчи баҳсда «Реал» томонидан шунчаки, «калтакланишди» - 1:4. Гап-сўзларга қараганда, Италиянинг амалдаги чемпиони раҳбарияти энди Аллегридан айнан энг обрўли евротурнирда зафар қучишни таъминлашни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, мураббий истеъфога чиқарилади, гарчи 2020 йилгача мўлжалланган шартномага эга бўлсада. «А» сериясида ишлаётган мураббийлар орасида иккинчи катта маош «Интер»нинг янги йўлбошчиси Лучано Спаллеттига тегишли - 4 млн. евро. «Милан»ни ёруғликка олиб чиқишга зўр бериб уринаётган Винченцо Монтелланингйиллик даромади ҳам чакки эмас - 3 млн. евро. Кейинги ўринларда 1,5 млн. евро эвазига ишлаётган Эусебио ди Франческо («Рома») ва Синиша Михайлович («Торино») боришяпти.

Энг кам тўлов. «Кротоне» ўз футболчиларига ҳаммадан кам ҳақ беряпти. Аслида Давиде Никола жамоаси бу борада «А» серияси  дебютантлари «Беневенто» (15 млн. евро), СПАЛ (21 млн. евро) ва «Верона» (22 млн. евро)дан олдинда туриши керакдек. Йўқ, бундай эмас: «акулалар» таркибида жамланган футболчилар жами 12 млн. евролик маошга қаноат қилишяпти.

Юксалиш. Дрис Мертенс маҳсулдор ўйинлари орқали йиллик маошини бирданига 2,3 млн. евро кўпайтирди. Ўтган мавсум стартидан олдин бельгияликка белгиланган маош миқдори 1,2 млн. евро эди, энди эса у 3,5 млн. евро олади. Чунончи, Мертенс аввалги футбол йили давомида Неа-поль клуби ҳужумидан муқим жой олиш баробарида 28та гол уришга муваффақ бўлди. Натижада Италия ОАВ унинг ёзда АПЛга йўл олиши ҳақида фол оча бошлади. «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис эса Дрис маошини оширишдан ташқари, унинг шартномаси муддатини узайтириш асносида масалани ижобий ҳал этди. Ҳозирги келишувга биноан ҳужумчи 2020 йилга қадар неаполликлар сафида тўп суради.

ДарвоҚе...

Италиялик энг иқтидорли ҳужумчи дейлик, россиялик Александр Кокориндан ҳам кам маошга эга. Андреа Белотти яқиндагина «Торино» билан тузган шартномаси муддатини 2021 йилгача узайтирди ва унга кўра, 1,5 млн. евро олади. Боз устига, «буқа-лар»нинг эҳтиросли хўжайини Урбано Каиро ҳужумчининг келишувида 100 млн. еврога тенг товон пули белгилаб, реал харидорларни ҳам чўчитиб юборди.

-------------------------

Жанлуижи Доннарумма маош бобида ўз адаши, афсонавий Буффондан ўзиб кетди. Зеро, ёз бошланмай туриб, корчалон агент Мино Райола мижозининг «Милан»дан кетиши ҳақида жар солди ва бу орқали келишув шартлари анча яхшиланишини таъминлади. Хуллас, «россонерлар» дарвозабонни қўлдан чиқармаслик учун унга 6 млн. еврога тенг йиллик маош белгилашди. 18 ёшли кипер энди 2021 йилгача «Милан» ихтиёрида. Эътиборли факт, Италия терма жамоа­сида ҳамон асосий дарвозабон ролини бермаётган Жижи миланлик «йиғлоқи» йигитчадан нақ 1,5 млн. евро кам маошга эга.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

FUTBOL TV телеканалининг 15-декабрь кунидаги кўрсатувлар дастури

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.