Қайднома

Қидирув

Журналист Ламнинг илк суҳбатдоши – Ангела Меркель

Журналист Ламнинг илк суҳбатдоши – Ангела Меркель

  01.10.2017 11:41
  0
  187
Журналист Ламнинг илк суҳбатдоши – Ангела Меркель

«Бавария» клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Филипп Лам ўзини журналистикада синаб кўришга қарор қилган кўринади.

Яқинда у ўзининг «Твиттер»даги саҳифасига Германия канцлери Ангела Меркель билан уюштирган суҳбатини жойлади. Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Ҳозир бу ерда собиқ футболчи, тадбиркор, фонд таъсисчиси ва икки боланинг отаси сифатида ўтирибман. Сизга шу соҳалар буйича саволлар бермоқчиман. Албатта, футболчи сифатида ЖЧ-2006дан олган таассуротларим улкан. Ўшанда кийиниш хонасига кирганингизда нималарни ҳис қилгансиз?

- Бу мен учун ўзгача бўлганди. Канцлер бўлганимда ҳамиша бир савол турарди: «Энди канцлеримиз аёл киши. Унинг ёмон эмаслиги аниқ. Лекин у футболни тушунадими?».

Ўшанда жаҳон чемпионати ўйинларини мунтазам кўриб юришим ҳақида гапирардим. Ҳозирда футболга яқин бўлган аёллар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Ҳаттоки, «Бавария»да ҳам жамоа билан ишлайдиган аёл (Катлин Крюгер, клуб менежери)  бор. 2006 йилги жаҳон чемпионати Германиянинг футбол ҳаётини ўзгартириб юборди.

Мюнхенда бўлиб ўтган очилиш ўйинида сиз гол ургандингиз. Кейин Польшага қарши баҳс ўтказилди. Ўшанда польшалик ҳамкасбим билан бирга ўтиргандим.

Бир тарафдан миллий жамоага мухлислик қиласиз. Иккинчи томондан эса дипломат бўлиш керак. Ҳамкасбларга ҳурмат юзасидан ғалабани кучли нишонлаб бўлмайди. Кийиниш хонасига ташриф буюриш мен учун муҳим эди. У ерда мени яхши қабул қилишганди.

- Мен учун сизнинг кийиниш хонасига киришингиз ва у ерда айтган гапларингиз ўзгача бўлган. Лекин сизни тўғри тушунадиган бўлсам, трибунада ҳамиша канцлерсиз.

- Ахир мен ҳам инсонман. Риодаги финал ўйини шунчалик ҳаяжонли бўлганки, баҳсдан олдин тинчлантирувчи дори ичиб олганман. Ўшанда венгрия­лик ҳамкасбим Виктор Орбан «Ўйиннинг қандай якунланишини олдиндан айтиб бўлмайди», деганди.

Аргентина терма жамоаси жуда кучли эди. Бу эса янада ҳаяжонлантирган. Кейин 113-дақиқага қадар кутишимга тўғри келди. Ўшанда Виктор Орбан мен томон қараб, энди хотиржам бўлишимни айт­ди. Шунга қарамай, 120-дақиқага қадар хотиржам ўтира олмаганман.

- Ҳозир футболда трансферлар учун ақл бовар қилмас пуллар сарфланмоқда. Бунда хавфни кўряпсизми?

- Ўйинлар кўп бўлса, реклама ҳам шунга яраша бўлади. Мени хавотирга соладиган нарса - футболчилар у ёки бу клубдан бошқасига ўтаётганларида юз бераётган можаролар.

- Россия ва Қатарга жаҳон чемпионатини ишониб топширишларига қандай муносабат билдирасиз?

- ФИФА ва УЕФА соф бўлиши керак. Биз бундай турнирларни сиёсий қарашларимиз бир хил бўлган мамлакатларда ўтказилишини талаб қилолмаймиз. Лекин минимал талаблар бажарилиши лозим. Одамлар арзимаган маош учун стадионлар қурилишида ишлашмоқда. Бошқа тарафдан эса, бу борада катта даромад қилишмоқда. Биз ана шуларнинг тенглигини таъминлашимиз керак.

- Сиз учун кутилмаган вазиятлар бўладими?

- Албатта. Айни кунларда мени Шимолий Корея ва ядро синовлари хавотирга солмоқда. Шунингдек, икки йил олдин кўплаб қочоқларнинг Германияга келишига тайёр эмасдим. Бундай вазиятларда тезкор тўғри қарор қабул қилиш керак.

- Сиз турли одамлар, бошқа давлатлар раҳбарлари билан ишлаяпсиз. Баъзида бошқаларга жаҳл ҳам қилиб турасизми?

- У ерда мен оилам ёки дўстларим даврасида ўтирмайман. Германия федератив республикаси канцлериман. Қаршимда у ёки бу мамлакатнинг президенти ўтиради. Ҳар ким ўз қарашларини ҳимоя қилиши керак. Ҳаммасини эҳтирос билан бошлаш ноўрин.

- Олдинлари жамоа билан сафарга чиққанимизда бўш вақтимизда қарта ўйнардик. Сизда ҳордиқ чиқариш учун вақт бўладими? Агар бўлса,ўша пайтда нима билан машғул бўласиз?

- Агар қаттиқ чарчамаган бўлсам, китоб ўқийман. Ҳозир қарта ўйинчиси эмасман. Самолётда баъзида мусиқа эштаман ёки фильмлар томоша қиламан. Лекин самолётда ҳам ишимиз етарли бўлади. Умуман олганда, бўш вақтнинг ўзи жуда кам.

- Таътил пайтида телефонимни ўчириб қўйишим мумкин эди. Бир кундан кейин эса қўнғироқ қилардим. Сиз ҳам телефонингизни ўчириб қўясизми?

- Йўқ, бунинг иложи йўқ. Канцлер ҳамиша хизматда. Агар жаҳонда нимадир юз берса, шанбами, ярим тундами, тайёр туришим керак.

- Телефонингизни ўчириб қў­йишнинг иложи йўқми?

- Ҳа. Мени кечаси ҳам топиш мумкин. Агар қўнғироқларни эшитмай қолсам, буни эшитадиганлар бор. Ҳаттоки, таътилда ҳам ўзим билан офис юради. Бир ходим ҳамиша қўнғироқларга жавоб бериб туради.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.