Қайднома

Қидирув

Икки асрни кўриб қўйган футбол юлдузлари (фотогалерея)

Икки асрни кўриб қўйган футбол юлдузлари (фотогалерея)

  01.10.2017 12:28
  0
  3364
Икки асрни кўриб қўйган футбол юлдузлари (фотогалерея)

Ҳа, қуйида номи келтириладиган футболчилар фаолиятларини XX асрда бошлаб, Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп суришга улгуришган.

Эътиборлиси, бугунги кунда ҳам яшил майдонда жавлон уришмоқда. Табиийки, ушбу мавзу бўйича статистикалар тақдим этилаётганда айримларнинг рекорд қайд этгани ҳам назардан четда қолмайди.

Хусусан, АПЛда 633-ўйинини ўтказган Гарет Бэрри эндиликда ушбу кўрсаткични янада яхшилаш имкониятига эга.

Демак, икки асрни кўриб, топ-чемпионатда қатнашган, аммо ҳали бутсаларини михга илишга шошилмаётган футболчилар билан танишамиз.

ФАБИО КВАЛЬЯРЕЛЛА

Клуби: «Сампдория»; Ёши: 34; Амплуаси: ҳужумчи; Дебюти: 2000 йил 14 май

XX асрда «Торино» сафида «А» серияда 1та ўйин ўтказган

ДАРИО ДАЙНЕЛЛИ

Клуби: «Кьево»; Ёши: 38; Амплуаси: ҳимоячи; Дебюти: 2000 йил 1 октябрь

XX асрда «Лечче» сафида «А» серияда 1та ўйин ўтказган

ПАОЛО КАННАВАРО

Клуби: «Сассуоло»; Ёши: 36; Амплуаси: ҳимоячи; Дебюти: 2000 йил 14 май

XX асрда «Парма» сафида «А» серияда 1та ўйин ўтказган

РОМАН ВАЙДЕНФЕЛЛЕР

Клуби: «Боруссия» Д.; Ёши: 37; Амплуаси: дарвозабон; Дебюти: 2000 йил 4 ноябрь

XX асрда «Кайзерслаутерн» сафида бундеслиганинг 1та ўйинида майдонга тушиб, иккита гол ўтказиб юборган

КРИСТИАН МАДЖО

Клуби: «Наполи»; Ёши: 35; Амплуаси: ҳимоячи; Дебю-ти: 2000 йил 1 октябрь

XX асрда «Виченца» сафида «А» серияда 3та ўйин ўтказган

ДАНИЭЛЕ БОНЕРА

Клуби: «Вильярреал»; Ёши: 36; Амплуаси: ҳимоячи; Дебюти: 2000 йил 1 октябрь

XX асрда «Брешия» сафида «А» серияда 4та ўйин ўтказган

АЛЕССАНДРО ГАМБЕРИНИ

Клуби: «Кьево»; Ёши: 36; Амплуаси: ҳимоячи; Дебюти: 2000 йил 9 январь

XX асрда «Болонья» сафида «А» серияда 4та ўйин ўтказган

ХОСЕ РЕЙНА

Клуби: «Наполи»; Ёши: 35; Амплуаси: дарвозабон; Дебюти: 2000 йил 2 декабрь

XX асрда «Барселона» сафида примеранинг 4та ўйинида майдонга тушиб, 6та гол ўтказиб юборган

ФЕРДИНАНДО КОППОЛА

Клуби: «Верона»; Ёши: 39; Амплуаси: дарвозабон; Дебюти: 1998 йил 16 май

XX асрда «Наполи» сафида «А» сериянинг 4та ўйинида майдонга тушиб, 12та гол ўтказиб юборган

БЕНЖАМИН НИВЕ

Клуби: «Труа»; Ёши: 40; Амплуаси: яримҳимоячи; Дебюти: 1997 йил 5 сентябрь

XX асрда «Осер» сафида лига 1да 13та ўйин ўтказган

АЛЬБАНО БИСАРРИ

Клуби: «Удинезе»; Ёши: 39; Амплуаси: дарвозабон; Дебюти: 1999 йил 25 сентябрь

XX асрда «Реал» ва «Вальядолид» клублари сафида примеранинг 14та ўйинида майдонга тушиб, 25та гол ўтказиб юборган

МАЙКЛ КЭРРИК

Клуби: «МЮ»; Ёши: 36; Амплуаси: яримҳимоячи; Дебюти: 1999 йил 28 август

XX асрда «Вест Хэм» сафида премьер-лиганинг 26та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол урган

ГАРЕТ БЭРРИ

Клуби: «Вест Бромвич»; Ёши: 36; Амплуаси: яримҳимоячи; Дебюти: 1998 йил 2 май

XX асрда «Астон Вилла» сафида премьер-лиганинг 83та ўйинида майдонга тушиб, 3та гол урган

ЖАНЛУИЖИ БУФФОН

Клуби: «Ювентус»; Ёши: 39; Амплуаси: дарвозабон; Дебюти: 1995 йил 19 ноябрь

XX асрда «Парма» сафида «А» сериянинг 146та ўйинида майдонга тушиб, 140та гол ўтказиб юборган.

Манба: sports.ru


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz