Қайднома

Қидирув

Зидан Бэйлнинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Зидан Бэйлнинг жароҳати ҳақида маълумот берди

  01.10.2017 19:30
  0
  694
Зидан Бэйлнинг жароҳати ҳақида маълумот берди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Примеронинг 7-турида "Эспаньол"га қарши ўйиндан олдин ҳужумчи Гарет Бэйлнинг соғлиги ҳақида гапириб ўтди.

Уэльслик футболчи жамоанинг сўнгги машғулотида қатнашмади. 26 сентябрь куни ЕЧЛ доирасида "Боруссия"га (3:1) қарши баҳсда 28 ёшли Бэйл пайларининг чўзилиши оқибатида майдонни бироз эртароқ тарк этганди.

"Эртага барчаси аён бўлади. Унинг пайларида бироз муаммолар бор, бироқ бу унчалик жиддий эмас. Ҳар доимгидек, кичик муаммони катталаштиришни истамаймиз", — дейди Зидан.

"Реал" — "Эспаньол" учрашуви бугун "Сантьяго Бернабеу"да Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz