Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Навбаҳор» «Пахтакор» устидан ишончли ғалабага эришди

Олий лига: «Навбаҳор» «Пахтакор» устидан ишончли ғалабага эришди

  01.10.2017 20:11
  0
  810
Олий лига: «Навбаҳор» «Пахтакор» устидан ишончли ғалабага эришди

Олий лига 23-тйридан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Пахтакор» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

Жуда ҳам қизиқарли тарзда кечган ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаганди. Иккинчи бўлимнинг эса 57–дақиқасида Мирзоҳид Ғофуров чап қанотдан ажойиб рейд намойиш этиб кучли зарбаси эвазига тўпни Лобановнинг устидан ўтказиб ҳисобни очди.

72-дақиқада эса Рўзимбой Аҳмедов ҳаводаги тўпни жуда ҳам чиройли тарзда ўнг оёғига тўғрилаган ҳолда тўхтатди ва жарима майжончаси ташқарисидан дарвозанинг пастки бурчагига аниқ тарзда йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «Навбаҳор» ўз ҳисоби уч очко қўшиб қўйиб ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияни давом эттирадиган бўлди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:0 (0:0)

Голлар: Мирзоҳид Ғофуров 57, - 1:0. Рўзимбой Аҳмедов 72, - 2:0.

Навбаҳор: Дилшод Ҳамроев, Ғиёс Комилов, Остон Ўрунов, Ойбек Қиличев (Аббос Махсталиев, 80), Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Неманья Йованович, 75), Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азизбек Турғунбоев (Илҳом Бойдедаев, 90).

Пахтакор: Александр Лобанов, Азим Ахмедов (Жамшид Искандеров, 76), Игорь Сергеев, Суҳроб Нуруллоев (Достон Иброҳимов, 67), Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Гиди Канюк (Жасур Ҳакимов, 84), Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Тиаго Безерра, Ростин Гриффитс.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz