Қайднома

Қидирув

«Барселона» мухлисларсиз ўтган ўйинда йирик ғалабага эришди

«Барселона» мухлисларсиз ўтган ўйинда йирик ғалабага эришди

  01.10.2017 21:11
  0
  715
«Барселона» мухлисларсиз ўтган ўйинда йирик ғалабага эришди

Испания чемпионати 7-тури доирасидаги «Барселона» ҳамда «Лас-Пальмас» ўртасидаги баҳс 3:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

Биринчи 45 дақиқаликда дарвозалар дахлсиз қолди. Аммо иккинчи бўлимда «блаугранас» умуман бошқача кайфиятда майдонга қайтди ва якуний ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Дастлаб, 49-дақиқада Лионель Мессининг узатмасидан сўнг Серхио Бускетс ҳисобни очди.

70 ва 77 дақиқаларда эса аргентиналик футболчи дулбь қайд этиб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин Каталония мустақиллиги йўлидаги фуқароларнинг тартибсизликлари сабаб мухлисларсиз ўтди.

«БАРСЕЛОНА»- «ЛАС-ПАЛЬМАС»-3:0 (0:0)

Голлар: Бускетс (49), Месси (70,77).

Барселона: тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Иньеста 46, Гомеш 83), Бускетс, Серджи Роберто, Паулиньо (Ракитич 46), Денис Суарес, Месси, Суарес.

Лас-Пальмас: Чичисола, Химо Наварро, Борха Эррера, Маседо, Лемос, Виера, Сантана, Домингес, Аквилани, Таннане (Толедо 78), Кальери.

Огоҳлантиришлар: Паулиньо 33, Пике 35, Бускетс 45, Альба 45, Суарес 51, Наварро 59.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz