Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди

Илҳом Мўминжонов: Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди

  02.10.2017 08:22
  0
  476
Илҳом Мўминжонов: Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

 - Биринчи навбатда бугунги байрам билан барча юртдошларимизни ўзим ва клубимиз номидан табриклайман.

Бевосита ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ғалабамиз мухлисларимиз учун бўлди. Учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлагани ўйингоҳга келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Биринчи даврада ўз майдонимизда ўтказилган учрашувларда кўп ўйинларда дуранг қайд этганимиз ва бизни натижаларимизга сабр қилиб, мураббийлар штабига ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Кейинги ўйинларда ҳам “Навбаҳор”ни кучлилар сафига қўшилиши учун бор имкониятларимизни ишга солиб, уларни янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Остон Ўрунов ўйинга киришиб кета олмагандек таассурот қолдирди. Ойбек Қиличев эса футболчиларни кўп алдамоқда. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Остон Ўрунов ёш футболчилардан бири саналади. Секин-аста уни тарбиялаб тоблаб бормоқда. Футболчимиз ёш бўлишига қарамай майдонда катта хажмдаги ишни амалга оширди. Учрашувни таҳлил қилиб чиққанимиздан кейин ҳам  Остонни муносиб тарзда тўп сургани аниқланади деб ўйлайман.

Ойбек Қиличевга борасидаги саволга келсак, Ойбек ўйинни ўз қўлида ушлаб турди. Айнан унинг хатти-ҳаракатлари самараси ўлароқ муҳим ғалабани қўлга киритдик. Тўғри қайдадир Қиличев тўпни ўзида ушлаб қолган бўлиши мумкин.

Тўпдан тезда қутулиш билан ҳам натижа қайд этиш қийин. Шундай экан, унинг ҳаракатлари жамоамиз фойдасига ишлади. Бугунги кунда ушбу футболчимиз мамлакатимиздаги етакчи ярим ҳимоячилардан бири саналади.

- Учрашувдан олдинги режаларни барчасини майдонда амалга оширишни имкони бўлдими?

- “Пахтакор” жамоасининг сўнгги ўйинларини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик.  Биринчи бўлимда кўпроқ рақибга ўйнаш имкониятини бердик.

Танаффусдан кейин эса бошқа услубда тўп суришни мақсад қилгандик. Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиш чоғида шундай тўхтамга келгандик. “Пахтакор” “Локомотив” билан ўтган муросасиз ўйинда ғалаба қозонган бўлсада иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмини бўшроқ ўтказганди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда тактика танлагандик.

Ёрдамчим Владимир Андреев бугун эрталаб, “Пахтакор” ўйинини ўрганиб чиқиб бошқача тактик услубда тўп суришимизни маслаҳат берди. Агарда эътибор берган бўлсангизлар 23-турга қадар 4х2х3х1 тактик схемаси асосида ўйнаб келаётгандик.

Бугун эса 4х1х4х1 тактик схемасини қўлладик. Ўйин услубини ўзгартирганимиз ва футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани муносиб тарзда бажарганликлари сабабли ғалабага эришиб, наманганлик мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz