Қайднома

Қидирув

«Реал» ўз майдонида «Эспаньол»ни мағлуб этди, Искодан дубль

«Реал» ўз майдонида «Эспаньол»ни мағлуб этди, Искодан дубль

  02.10.2017 01:35
  0
  734
«Реал» ўз майдонида «Эспаньол»ни мағлуб этди, Искодан дубль

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Реал” – “Эспаньол” учрашуви якунланди. Унда мадридликлар Исконинг дубли эвазига ғалабани расмийлаштиришди.

Дастлаб Иско 30-дақиқада Роналдунинг узатмасидан сўнг яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада чамаси 20 метрлардан тўғри зарба йўллаб, ўйинда дубль муаллифига айланди ва шу тариқа “Реал”нинг ўз майдонида мавсумдаги илк ғалабасига катта хиссасини қўшди.

Шунингдек, “қироллик клуби” ушбу ғалаба эвазига 7-турдан сўнг 14 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 5-ўрнига кўтарилиб олди. Бироқ “Барселона” билан ўртадаги 7 очколик фарқ ҳамон ўзгармасдан қолмоқда. 

Испания Ла-Лигаси, 7-тур.

«Реал» – «Эспаньол» – 2:0 (1:0)

Голлар: Иско 30, Иско 71.

«Реал»: Навас, Ашраф, Варан, Рамос, Начо, Модрич (Себальос 82), Каземиро, Кроос (Васкес 69), Иско (Майораль 90), Роналду, Асенсио.

«Эспаньол»: Пау, Санчес (Гранеро 69), Лопес, Эрмосо, Кариколь, Рока (Наварро 46), Дардер, Фуэго, Хурадо (Гарсия 46), Баптистао, Морено.

Огоҳлантиришлар: Начо 36, Санчес 65, Каземиро 77.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz