Қайднома

Қидирув

Иньестанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Иньестанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

  02.10.2017 08:23
  0
  657
Иньестанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Каталониянинг "Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда чап оёғининг сон соҳасидаги жароҳати сабаб 10 кун майдонга туша олмайди. Бу ҳақда "Барселона" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иньеста "Лас-Пальмас"га қарши баҳснинг 46-дақиқасида майдонга тушди. Бироқ 84-дақиқага келиб, Андрес жароҳати сабаб яна алмаштирилди.

Иньеста миллий терма жамоанинг шу кунлардаги ўйинларига чақирув олганди. Бироқ эндиликда Испания миллий терма жамоасининг ЖЧ саралашида Албания (6 октябрь) ва Исроил (9 октябрь) термаларига қарши ўйинларини ўтказиб юборади. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz