Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» - «Пахтакор»: Матбуот анжуманида мухлислар жанжал келтириб чиқаришди

«Навбаҳор» - «Пахтакор»: Матбуот анжуманида мухлислар жанжал келтириб чиқаришди

  02.10.2017 14:45
  0
  5801
«Навбаҳор» - «Пахтакор»: Матбуот анжуманида мухлислар жанжал келтириб чиқаришди

Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан (2:0) сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида можаро келиб чиққан. Бу ҳақда Interfutbol.uz журналисти хабар бермоқда.

Гап шундаки, матбуот анжумани вақтида Шота Арвеладзега «Пахтакор»нинг олдинги учрашувларда «Навбаҳор»ни ҳалол йўл билан ютмагани ҳақида савол берилган.

Маълумотларга кўра, савол муаллифи журналист бўлмаган ва ёнида журналистлар учун бериладиган аккредитацияси ҳам бўлмаган ва катта эҳтимол билан у оддий мухлис бўлган. Арвеладзе унинг саволига жавоб бера олмаслигини, олдинги учрашувлар пайтида Ўзбекистонда ишламаганини билдирган. 

Аммо баъзи савол-жавоблардан кейин бошқа бир журналист аккредитациясига эга бўлмаган номаълум шахс кириб, Арвеладзега «Пахтакор»нинг шу пайтгача ҳалол ютмагани мазмунидаги саволни қайтарган.

Биринчи бўлиб ўша саволни берган мухлис бунга қарсак билан муносабат билдирган. Табиийки бу Шота Арвеладзенинг жаҳлини чиқарган ва у эътироз билдирган.

Шу вазиятда «Пахтакор» матбуот хизмати вакили Беҳзод Назаров вазиятга аралашиб, бу каби провакацион саволларни бермасликларини илтимос қилган. Саволни берган мухлислар «Пахтакор» матбуот хизмати ходимига эътироз билдирган.

Бундан кейин Беҳзод Назаровнинг ҳам жаҳли чиққан ва мухлислар билан оғзаки айтишувга киришиб кетган. У «Навбаҳор»нинг ўз вақтида «Пахтакор»га қарши учрашувларнинг бирида нотўғри пенальти тепганини эслатган.

Охир-оқибатда иккала томон ҳам даҳанаки айтишувга киришиб кетган ва иккала томон ҳам бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб сўкинган. Бу вақтда «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманини тарк этиб бўлган.

Ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий хабар ёки маълумот берилмаган. Маълумот учун учрашувда ПФЛ вакили сифатида А.Фролов қатнашган.

Бугун "Орият Доно" радиосида соат 16:00 дан 18:00 гача давом этадиган жонли эфирда ҳам ушбу можаро ҳақида фактлар келтириб ўтилади.

Воқеадан хабардор бўлган гувоҳлар жонли эфирда воқеа аслида қандай рўй берганини тўлиқ айтишни ваъда беришган. 

Бироздан сўнг ушбу вазият борасидаги видеотасвирни сайтимиз орқали ҳавола этиб ўтамиз. Биздан узоқлашманг!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz