Қайднома

Қидирув

Ана халос! Яна бир дарвозабон стадионда вафот этди...

Ана халос! Яна бир дарвозабон стадионда вафот этди...

  02.10.2017 17:30
  0
  1395
Ана халос! Яна бир дарвозабон стадионда вафот этди...

Кеча, 1 октябрь куни Грузиянинг “Зугдиди” жамоаси дарвозабони, 31 ёшли Шота Маминашвили ўйиндан олдин ўтказиладиган машғулотларда ҳушини йўқотиб майдонга йиқилди.

Маълум бўлишича, дарвозабонни зудлик билан шифохонага етказишган, аммо Маминашвили номаълум сабабларга кўра шифохонанинг ўзида ҳаёт билан видолашган. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб “Чемпионат” нашри хабар бермоқда.

Ушбу трагедик воқеа сабаб “Зугдиди” ҳамда “Вит Жоржия” жамоалари ўртасида белгиланган учрашув қолдирилди.

Маълумот учун, Маминашвили фаолиятининг катта қисмини Батумнинг “Динамо” жамоасида ўтказган бўлиб, жорий мавсум бошида “Зугдиди” жамоаси футболчисига айланганди.

Шота Маминашвилининг вафот этиш сабаблари ҳақида ҳозирча бирор бир расмий маълумот келтириб ўтилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногориянинг “Бокел” клуби дарвозабони Горен Ленац футбол майдонида номаълум кимса томонидан отиб кетилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Акмалхон Эшонхонов



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz