Қайднома

Қидирув

Видео: «Барселона» стадионига нега мухлислар киритилмади?

Видео: «Барселона» стадионига нега мухлислар киритилмади?

  02.10.2017 18:35
  0
  854
Видео: «Барселона» стадионига нега мухлислар киритилмади?

Кеча, 1 октябрь куни Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Барселона” “Лас-Пальмас” учрашуви (3:0) Каталония шаҳрининг мустақил бўлиши учун юзага келган  референдумида келтириб чиқарилаётган можаролар туфайли мухлисларсиз бўм-бўш стадионда ўтказилди.

Ўйин “Барселона” жамоасининг уй стадиони “Камп Ноу”да бўлиб ўтди. Стадион эса Каталония шаҳрида қад ростлаган.

Аввалроқ Испания футбол Федерацияси Каталониядаги референдум сабаб ўйинни бошқа кунга қолдириш масаласини таклиф этганди. Бироқ “Барселона” раҳбарияти қарорига асосан, ўйин ўзининг белгиланган куни бўм-бўш стадионда бўлса ҳам ўтказилишига рухсат берилган.

Учрашувнинг 49-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 70 ва 77-дақиқаларда Лионель Месcи дубль муаллифига айланди ва “Барселона”нинг мавсумдаги яна бир ғалабасини таъминлади.

“Барселона” – “Лас-Пальмас” 3:0 (0:0).

Голлар: Бускетс (49), Месси (70,77).

“Барселона”: тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Иньеста 46, Гомеш 83), Бускетс, Серджи Роберто, Паулиньо (Ракитич 46), Денис Суарес, Месси, Суарес.

“Лас-Пальмас”: Чичисола, Химо Наварро, Борха Эррера, Маседо, Лемос, Виера, Сантана, Домингес, Аквилани, Таннане (Толедо 78), Кальери.

Огоҳлантиришлар: Паулиньо 33, Пике 35, Бускетс 45, Альба 45, Суарес 51, Наварро 59.

Ўйиндан сўнг “Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу юқорида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан баёнот бериб ўтди.

“Биз айни дамда Каталония аҳлининг ўтказаётган референдумидан норозимиз. Мазкур муаммога жиддий қараш керак.

Хатто тартибсизликлар туфайли ўйинни қолдирмоқчи ҳам бўлдик. Бироқ баҳсни мухлисларсиз ўтказишга қарор қилдик. Ҳозирда ҳолат яхши эмас. Озодликни истамаётганларни қўллаб қувватлаймиз.

Раҳбарлар, мураббийлар, футболчилар билан гаплашдик ва ўйинни томошабинларсиз ўтказишга қарор қилдик. Асосийси очко йўқотмасликимиз керак эди.

Мухлислар киритилмаслининг асосий сабаби хавфсизлик юзасидан амалга оширилди. Бутун дунё Каталонияда нималар бўлаётганини кўриб, эътибор бериши керак”, - дейди Бартомеу.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz