Қайднома

Қидирув

Кейнни сотиб олиш қийин

Кейнни сотиб олиш қийин

  03.10.2017 13:37
  0
  464

Испаниялик таниқли журналист Гильем Балагенинг таъкидлашича, «Барселона» Гарри Кейнни ҳам харид қилолмайди. «Ҳа, Каталония клубининг Кейн трансферини амалга оширишга қурби етмайди. Аммо «Барса» яқин 2 йил ичида янги ҳужумчи сотиб олиш ҳақида ўйлаши лозим. Мана, Луис Суарес жорий мавсумни яхши бошлай олмади. Боиси, у Уругвай термаси ўйинларигача тикланишни ўйлаб, жароҳатини писанд қилмади. Энди бунинг товонини тўламоқда ва юқори спорт формасига чиқолмаяпти. Кейн - жаҳон даражасидаги футболчи, шубҳасиз. Қаранг, у Англиянинг энг кучли жамоаларидан бирида барқарор равишда гол урмоқда. «Реал» ҳам келаси ёз ёки ҳаттоки, январдаёқ Роналду ва Бенземага рақобатчи сифатида ёш ҳужумчи сотиб олишга уринса, ажабмас. Аммо «Тоттенхэм»да Почеттино ишлар экан, Гарри ҳеч қаерга кетмаса керак...», - деди Балаге.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz