Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» клуби можаро туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказди

«Навбаҳор» клуби можаро туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказди

  03.10.2017 19:06
  0
  947
«Навбаҳор» клуби можаро туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказди

Олий Лига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” (Наманган) – “Пахтакор” (Тошкент) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида юзага келган можаро юзасидан  “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Йиғилишни “Навбаҳор” клуби директори Носир Султонов ўтказди ва унда юзага келган можаро сабаблари ўрганилганлиги ҳақида мажлис иштирокчиларига ахборот берди. Носир Султонов ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган клубнинг айрим ҳодимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилганини таъкидлади. Мажлисдан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ номига тушунтириш хати йўллади. Хатда бу каби ҳолатлар юзага келмаслигини кафолатланади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 23-тури доирасида 1 октябрь куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида можаро юзага келган.  Ушбу можаро туфайли “Навбаҳор” футбол клубига нисбатан интизомий чоралар кўрилгани ва 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz