Қайднома

Қидирув

Ўз вақтида Қосимов ва Милутинович тандемини кутган эдик, лекин...

Ўз вақтида Қосимов ва Милутинович тандемини кутган эдик, лекин...

  04.10.2017 19:07
  0
  880
Ўз вақтида Қосимов ва Милутинович тандемини кутган эдик, лекин...

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев 2014 йилнинг 4 октябрь куни бўлиб ўтган воқеани ёдга олди ва бу ҳақда Facebook саҳифаси орқали маълумот берди.

Унга кўра, Никимбаев шу санада Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва таниқли мутахассис Бора Милутиновични учраштириш учун Доҳага учиб борган. Икки томон ўзаро фикр алмашган ва битта жамоада ишлашга келишган. Яъни, Милутинович Ўзбекистон миллий терма жамоасида маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлашга розилик берган.

Бироқ на сербиялик мутахассис, на Миржалол Қосимов ва на Алишер Никимбаевга боғлиқ бўлган сабаб туфайли, келишув якунига етмай қолган. Бунга айнан ким сабаб бўлганини Никимбаев очиқламаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун фойдали бўлиши мумкин бўлган сафарнинг бориш ва келиши учун Никимбаев ўз ёнидан чипта харид қилган ҳамда Абу-Дабидан йўлга чиққан. Кўринишидан, ЎФФ терма жамоалар маркази ўша вақтларда Никимбаевнинг ҳаражатларини кўтармаган. «Бу — сўнгги йилларда бизнинг футболда ким ва қай тариқа ишлагани ҳақидаги кичик факт эди», — деб ёзган Никимбаев.

Бора Милутинович бир эмас, беш терма жамоа билан Жаҳон Чемпионатида иштирок этган дунёнинг ягона мураббийи ҳисобланади: Мексика (1986), Коста-Рика (1990), АҚШ (1994), Нигерия (1998) ва Хитой (2002).


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz