Қайднома

Қидирув

Роналду йилига 35-40 миллион евро олмоқчи

Роналду йилига 35-40 миллион евро олмоқчи

  04.10.2017 19:24
  0
  615
Роналду йилига 35-40 миллион евро олмоқчи

«Реал» етакчиси Криштиану Роналду янги шартнома имзолашга тайёр, фақат маоши сезиларли даражада оширилса, бас. Хуллас, португалиялик юлдуз маош масаласида «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёки «Барселона» етакчиси Лионель Мессидан ортда қолмоқчи эмас. Бу шуни англатадики, Роналду йилига 35-40 миллион евролик иш ҳақига кўз тикмоқда. Мадрид клуби эса Роналдунинг йиллик маошини 25 миллион еврога кўтармоқчи. 32 ёшли футболчи айни пайт йилига 21 миллион евро олади. Унинг «Қироллик клуби» билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Айтганча, футболчи мавсум стартида «Барселона»га қарши кечган суперкубок ўйинида симуляция ишлатганликда айбланиб, майдондан четлатилган ва ҳакамни туртиб юборгани учун узоқ муддатли дисквалификацияга учраганди. «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес эса ўша қарорни ҳамон ҳазм қилолмаяпти, шекилли. Унинг фикрича, ҳақиқий симуляциячиларни жазолаш керак. Перес бунда жарима майдончаси ичида атайин йиқилиб, пенальти ишлаган Луис Суареснинг муғомбирлигига ишора қилди. «Баъзи футболчилар мудом муғомбирлик ишлатишади, аммо уларни ҳеч ким жазоламайди. Охир-оқибат, ҳеч қачон симуляция қилмаган футболчи жабр чекади. Ҳа, ҳамма хато қилади, аммо фақат бир футболчи жазоланади. Аслида ҳақиқий муғомбирларни четлатиш керак...», - деди Перес Diario Madridistar сайтига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz