Қайднома

Қидирув

"Руминларни чўчитиш учун" - Қозоғистон термаси Руминияга Ўзбекистон самолётида учди

"Руминларни чўчитиш учун" - Қозоғистон термаси Руминияга Ўзбекистон самолётида учди

  04.10.2017 20:04
  0
  1113

Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Руминияга етиб келди. Қозоғистон терма жамоасининг Руминияга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётида бориши қозоғистонлик интернет фойдаланувчиларининг ҳазилларига сабаб бўлди.

Fanatik.kz сайтига ушбу хабарни жойлаган муаллиф бу ҳақда шундай деб ёзди: "Айёрона юриш: бизнинг терма жамоамиз руминларни чўчитиш учун кучлироқ рақиб қиёфасида боришга қарор қилди".

Руминия терма жамоасига қарши учрашув 5 октябр куни бўлиб ўтади. Уч кундан сўнг эса Қозоғистон термаси Остона шаҳрида Арманистон терма жамоасини қабул қилади.


Манба: sputniknews-uz.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz