Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018 саралаши, Европа. Бугун 9-тур бошланади

ЖЧ-2018 саралаши, Европа. Бугун 9-тур бошланади

  05.10.2017 12:51
  0
  746
ЖЧ-2018 саралаши, Европа. Бугун 9-тур бошланади

Европада бугундан бошлаб ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи турларига старт берилади.

Қолган икки турда мундиал финал йўлланмасига эга бўладиган мамлакатлар рўйхати маълум бўлади. Бугун саралашнинг С, Е ва F гуруҳларида ўйинлар ўтказилади.

С гуриҳида бугун масала ҳал бўлиши мумкин, агар Германия терма жамоаси ўз майдонидаги ўйинда Шимолий Ирландиядан очко тортиб ололса, унда тўғридан-тўғри ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритади.

Ирландлар эса плэй-оффга равона бўладилар. Озарбайжон – Чехия ва Сан-Марино – Норвегия учрашувлари амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайди.

Е гуруҳида эса вазият бироз чигал, Польша сафарда Арманистон билан ўйнайди ва катта эъҳтимол билан ғалаба қозониши мумкин. Пешқадам польяклардан уч очко кам жамғариб, иккинчи ва учинчи ўринда бораётган Черногория ва Дания терма жамоалари бугун ҳаёт-мамот жангини ўтказадилар.

Ушбу учрашув ғолиби тўғридан-тўғри йўлланма учун курашда давом этади. Шунингдек, бу гуруҳда Руминия ҳамда Қозоғистон термалари ҳам ўзаро баҳслашадилар.

F гуруҳи пешқадами Англия ўз майдонида Словенияни қабул қилади ва бу учрашувдаги уч очко инглизларга мундиал эшикларини очади. Иккинчи ўриндаги Словакия эса Шотланияга сафар қилади. Юқоридаги тўртта жамоада ҳали имкониятлар сақланиб турибди. Аутсайдерлар тўқнашувида эса Мальта ўзида Литва билан куч синашади.

Хуллас бугунги ўйинлар сизни асло зериктириб қўймайди. 9-тур тақвими билан танишинг:

 


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz