Қайднома

Қидирув

Ван дер Сар Шмейхель туфайли 6 йилни йўқотгани ҳақида гапириб берди

Ван дер Сар Шмейхель туфайли 6 йилни йўқотгани ҳақида гапириб берди

  05.10.2017 15:52
  0
  587
Ван дер Сар Шмейхель туфайли 6 йилни йўқотгани ҳақида гапириб берди

"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларнинг собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар 1999 йилда "Ливерпуль"га эмас, балким Турин клубига ўтгани ҳақида сўзлаб берди:

"1999 йили "Аякс"ни тарк этганимда мен Ливерпульга борганман. У ерда Жерар Улье билан сухбатлашганман.

Менга "Энфильд"ни кўрсатишди, клуб расмийлари ва айрим ўйинчилари билан учрашдим. "Ювентус"дан таклиф бўлмагунча "Ливепуль"га ўтишга жиддий қарор қилиб қўйгандим. Туринда мени жиддий синовлар кутиб турганди"

Голландияликнинг айтишига кўра, у 2005 йилдан олдин ҳам "МЮ" таркибига ўтиши мумкин бўлган:

"Фергюссон ҳар доим мен билан шартнома тузиш истагида бўлганини билиб юрардим. Аммо "МЮ"да Марко Боснич билан келишув бор эди. У эркин агент сифатида жамоага ўтганди. 1999 йили Петр Шмейхельнинг ўрнида мен бўлишим керак эди. Аммо бундай бўлиши учун 6   йил кутдим. "МЮ" эса бошқа дарвозабонларни синовдан ўтказиб олди.

Эсимда, "МЮ"га трансферимнинг илк қисми сер Алекснинг овозли почтасидан бошланган. Мен жуда мухим кун эди. Ўшанда мен Лондонда ўйнаётгандим ("Фулхем" таркибида), энди олдинга қадам ташлаш керак эди.

Фергюссон менга жуда ҳам кераклигимни, жамоада ким етакчи, ким ҳимояни бошқаришини айтиб берди. У жамоа босим остида қолса ҳам, кучсизланиб қолмаслигини сўзлаганди", - дейди ван Дер Сар.

Олдинроқ Ван дер Сар "Аякс"нинг маслаҳат кенгашини тарк этгани ҳақида расмий хабар янгради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz