Қайднома

Қидирув

«SPORT» TV Сурия - Австралия ўйинини жонли кўрсатади

«SPORT» TV Сурия - Австралия ўйинини жонли кўрсатади

  05.10.2017 14:44
  0
  586
«SPORT» TV Сурия - Австралия ўйинини жонли кўрсатади

ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали ЖЧ—2018 плей-офф босқичидан жой олган Сурия — Австралия ўйинини тўғридан-тўғри намойиш этади. Учрашув трансляцияси теледастурлардан жой олган.

Сурия термаси саралашнинг «А» гуруҳида, Австралия эса «B» гуруҳида 3-ўринни эгаллаган. Улардан устунроқ бўлган Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритган.

Энди Сурия ва Австралия Осиё учун тақдим этилган қўшимча 0,5 та йўлланмани 1 тага айлантириш учун 2 та учрашув ўтказади. Ғолиб томон Шимолий Америка минтақасининг тўртинчи термасига рақиб бўлади.

Суриядаги нотинч вазият сабаб ўйин Малайзияда бўлиб ўтади. Сурия «А» гуруҳидан жой олган ва ўз майдонида ўтиши керак бўлган 5 та учрашувни ҳам Малайзияда ўтказишга мажбур бўлганди. Бу борада Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон термаси ҳам Малайзияга бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Сурия — Австралия ўйини 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Жавоб ўйини 10 октябрь куни Австралияда ўтади.


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz