Қайднома

Қидирув

Рио Фердинанд боксчи

Рио Фердинанд боксчи

  06.10.2017 00:05
  0
  555
Рио Фердинанд боксчи

Сарлавҳага қараб, ҳайратингиз ошдими? Йўқ, шошилманг, аввалига мақолани ўқиб чиқинг.

«МЮ»нинг собиқ футболчиси оиласига мусибат етганини кўпчилик билса керак. Унинг ўзи баҳорда экранларга чиққан ВВС ҳужжатли фильмида хотинини йўқотганидан кейин роса қийналаётганини тан олганди.

39 ёшли Фердинанд бунга қадар эса янги эрмак топганди - бокс.

Ҳарқалай, у январь ойида «Инстаграм»даги саҳифасига барчасини тасдиқловчи видеолавҳа ҳам жойлаштирди. Унда Фердинанднинг британиялик таниқли боксчилар - Тайсон Фьюри, Тони Беллью ва Дэвид  Хэйни жангга чорлаётгани акс эттирилган.

Хўш, бу ҳазилми ёки жиддий қадам? Лавҳага қараб, Рионинг жисмоний формаси чакки эмаслигини осонгина пайқаш мумкин эди.

«Токи ишга киришмагунингча 1 соатлик, ҳаттоки, 20 дақиқалик машғулот ҳам куннинг энг мароқли дамлари эканлигини тушунмайсан. Яхшиямки, спорт залига қатнай бошладим. Акс ҳолда, вақтни қандай ўтказишни ҳам билмасдим...», - деди ВВС ва BT Sport телеканалларида эксперт сифатида фаолият юритаётган Фердинанд Men~s Healthга берган интервьюсида.

Хуллас, собиқ футболчи энди машғулотлар билан чекланиб қолмай, профессионал боксчи ролида кўриниш беришга аҳд қилган кўринади. Тўғри, гап атиги битта жанг ҳақида кетяпти:

Рионинг машғулотлари акс эттирилган лавҳалар ўз ҳаётини қамраб олган янги ҳужжатли фильмга киритилади. Энг асосийси, унинг якунида Фердинанд профессионал рингга чиқади.

Рио ва ёзда Владимир Кличкони енгган британиялик машҳур боксчи Энтони Жошуа қалин дўст ҳисобланишади. Нима дердик, улар энди ҳамкасб бўлишади, чоғи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.