Қайднома

Қидирув

Роналду «Олтин тўп»ини нега сотиб юборди?

Роналду «Олтин тўп»ини нега сотиб юборди?

  06.10.2017 07:28
  0
  364
Роналду «Олтин тўп»ини нега сотиб юборди?

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2013 йилда қўлга киритган “Олтин тўп”ини аукционда 600 минг еврога сотиб юборди.

Маълум бўлишича, Роналдунинг “Олтин тўп” совринини Исроил мамлакатининг энг бой кишиларидан бири — Идан Офер исмли киши сотиб олган.

Португалиялик футболчи “Олтин тўп” савдосидан олган барча пулни бутун дунёдаги аҳволи оғир, хаста болаларнинг соғайиб кетиши учун йўналтирди.

Маълумот учун, 32 ёшли ҳужумчи “Олтин тўп” совринининг 4 карра соҳиби ҳисобланади ва жорий мавсумда ҳам ушбу соврин учун фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду бундан аввал бир неча йилдан буён юрак раки хасталигидан азият чекаётган польшалик Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айланганди.

Роналду 19 сентябрь куни Мексикада кучли зилзила туфайли ҳалок бўлган 6 ёшли Сантьягонинг оиласи ва барча жабрланганларга ҳамдардлик билдирганди.

Шунингдек, Роналду футболдан олаётган даромадининг бир қисмини бемор болалар учун сарфлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.