Қайднома

Қидирув

Расмий хабар! «Обод» - Олий лигадан четлатилди

Расмий хабар! «Обод» - Олий лигадан четлатилди

  06.10.2017 16:03
  0
  1251
Расмий хабар! «Обод» - Олий лигадан четлатилди

Ўзбекистон Професссионал Футбол Лигаси ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар регламентининг 4-модда, 4.4 банди, ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг 5 октябрда бўлиб ўтган мажлисининг баённомасига мувофиқ Тошкентнинг “Обод” футбол клуби 2017 йилги футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати иштирокчилари сафидан четлатилди.

Шунингдек, Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсум ярмидан ортиқ учрашувларида иштирок этгани боис, қолган учрашувларда техник мағлубият (- : +), унинг рақибларига эса техник ғалаба (+ : -) тақдим этилади.  “Обод” клубига кўрсатилган огоҳлантириш ҳамда қизил карточкалар ўз кучида қолади. Шунингдек, клубнинг иккинчи давра (8 та учрашув)да киритган ва ўтказиб юборилган голларини бекор қилинди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби ходимлар ва футболчилар олдидаги меҳнат шартномалари ҳамда давлат солиқ органлари олдидаги молиявий мажбуриятлари ўз кучида қолади. Клуб ходимлари ҳамда футболчиларига эса, мусобақа Регламентига асосан эркин агент мақомида бошқа клубларда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади.

Маълумот учун, “Обод” футбол клуби Олий Лига 23-туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турган эди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz