Қайднома

Қидирув

«Челси» Азар ва Куртуага янги келишув тайёрлаб қўйди

«Челси» Азар ва Куртуага янги келишув тайёрлаб қўйди

  07.10.2017 07:17
  0
  446
«Челси» Азар ва Куртуага янги келишув тайёрлаб қўйди

"Челси" раҳбарлари икки бельгиялик футболчи — ярим ҳимоячи Эден Азар ва дарвозабон Тибо Куртуага янги келишув тайёрлаб қўйди, деб хабар беради британ матбуоти.

Азар айни дамда "кўклар"нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлиб турибди. У ҳафтасига 200 минг фунт олмоқда. Янги шартномага кўра, Эден 300 минг фунт маош олади.

Бу билан у АПЛда энг юқори маош олувчи футболчига айланади. Хавбек билан келишувни узайтириш — клубнинг энг устувор вазифаларидан бири.

Ундан ташқари, "Челси" Куртуага ҳам яхшиланган шартнома таклиф қилади. Унинг маоши 120 минг фунтдан 200 мингга кўтарилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz