Қайднома

Қидирув

Хулен Лопетеги: «Ғалабани Испания ҳалқига бағишлаймиз»

Хулен Лопетеги: «Ғалабани Испания ҳалқига бағишлаймиз»

  07.10.2017 09:48
  0
  611
Хулен Лопетеги: «Ғалабани Испания ҳалқига бағишлаймиз»

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги Албанияга қарши учрашув (3:0) дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ўйиннинг дастлаб 30 дақиқасини яхши ўтказдик, кейин ўйин назоратини йўқотиб ҳаёлот оламига берилиб кетдик. Шундан бироз жаҳлим чиқди.

Албаниядан шундай кучли ўйин кутгандим. Улар бизнинг мамлакатга меҳмон сифатида эмас балки футбол ўйнаш учун ташриф буюришганини яхши билардим. Йигитларга асосан тўпни ўзимизда сақлаб туриб, муддатидан аввал ЖЧга чиқиш ҳақида ўйламаслиг ҳақида тушунтиргандим.

ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида иштирок этган барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Дам олиш учун етарли вақтимиз бўлади, кейин гуруҳ босқичини якунловчи ўйинда қатнашиш учун Исроилга учиб кетамиз.

Испания терма жамоаси йўлланмани қўлга киритганидан мағрур ва бу ғалабани бутун Испания ҳалқига бағишлайди”, – дейди Лопетеги.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz