Қайднома

Қидирув

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралашини Эронда ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралашини Эронда ўтказади

  07.10.2017 14:07
  0
  532
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралашини Эронда ўтказади

Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур минтақанинг саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ йўлланмаси учун Қирғизистон, Туркманистон ва Непалга қарши баҳс юритади. “B” гуруҳида мезбон Эрон термаси Афғонистон ва Тожикистон билан куч синашади.

Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Саралаш ўйинлари  15–17 октябрь кунлари ўтказилади. Қуйида Ўзбекистон термаси ўрин олган “А” гуруҳи тақвими билан танишинг.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи. 15–17 октябрь
Табриз шаҳри, Эрон

15 октябрь, якшанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Непал
18:00  Қирғизистон – Туркманистон

16 октябрь, душанба

15:30  Непал – Қирғизистон
18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон
18:00  Туркманистон – Непал

Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этадиган футзалчилар рўйхати эълон қилинганди.

Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz