Қайднома

Қидирув

Жанговор самолёт - жанговор таркиб: Роналду дўстлари билан Андоррага қандай етиб олди?

Жанговор самолёт - жанговор таркиб: Роналду дўстлари билан Андоррага қандай етиб олди?

  07.10.2017 15:00
  0
  717
Жанговор самолёт - жанговор таркиб: Роналду дўстлари билан Андоррага қандай етиб олди?

Футбол бўйича Португалия терма жамоаси, бугун 7 октябрь куни 2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг саралаш босқичидан ўрин олган 9-тур учрашувида Андорра терма жамоасига қарши майдонга тушади.
 
Португалияликлар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун қолган икки ўйинда ғалаба қозонишса бас.
 
Шу ғалабалар эвазига Криштиан Роналду ва унинг жамоадошлари ЖЧ–2018 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишади ҳамда кейинги йил Россия майдонларида ўтадиган нуфузли мусобақада қатнашиш имкониятига эга бўлишади.


 
Мавзунинг эътиборли қисми Португалиянинг жаҳон чемпионатига чиқишида эмас, балки Роналду ва унинг жамоадошлари Андорра мамлакатига ноодатий тарзда етиб олганлари ҳақида бўлади.
 
Гап шундаки, португалиялик расмий футболчи ва мураббийлар бугунги ўйинни ўтказиш учун Андоррага Португалия ҳаво кучлари томонидан тақдим этилган жанговор самолётда учиб боришган.


 
Ҳарбий самолётда парвозни амалга оширган терма жамоа вакилларини эса аэродромда 50 нафарга яқин маҳаллий мухлис кутиб олган.
 
Мазкур вазият бўйича ҳозирча аниқ маълумотлар келтириб ўтилмади. Тахминларга кўра, Португалия футбол федерацияси Андоррага футболчилар кайфиятини жанговорона руҳда етиб олиши учун айнан шундай қарорни қабул қилган бўлиши мумкин.
 
Ушбу ўйин олдидан Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду якка тарзда машғулот ўтказди, унинг бугунги учрашувда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.
 
Маълумот учун, Андорра–Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон терма жамоаси ҳам Руминияга, мундиалга жуда яқин келган Ўзбекистон терма жамоасига ҳавас қилган ҳолда бўлса керак, Ўзбекистон ёзуви туширилган самолёт билан Бухарестга етиб олишгани ҳақида хабар бергандик.
 
Бироқ якунда Қозоғистон футбол федерациясининг амалдаги ҳаракати бефойда бўлиб, терма жамоа Руминияга 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва жаҳон чемпионати йўлланмасидан буткул умидини узди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz