Қайднома

Қидирув

Олег Тюлькин: «Четлатиш таъсир қилди...»

Олег Тюлькин: «Четлатиш таъсир қилди...»

  07.10.2017 17:06
  0
  489
Олег Тюлькин: «Четлатиш таъсир қилди...»

«Динамо» - «Бунёдкор» (0:2) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун муросасиз ва курашларга бой ўйин гувоҳига айланган бўлсакда, барвақт четлатиш ўйинимизга салбий таъсир қилди. Бутун тайм давомида 10 киши бўлиб ўйнаш жуда оғир. Айниқса «Бунёдкор»дек жамоага қарши. Йигитларга раҳмат курашишди охиригача. «Бунёдкор»ни финалга чиққани билан табриклайман. Мухлисларимизга ёмғирга қарамай, ўйин сўнггигача қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат деймиз.

- Жамоа мана 12 ўйиндирки ғалаба тугул, гол ура олмаяпти. Одатда бундай пайтда мураббий истеъфога чиқарилади…

- Буни клубимиз раҳбарияти ҳал этади. Агар, истеъфо жамоага ёрдам берадиган бўлса, фойдаси бўлса, мен кетишга тайёрман.

- Ҳужум чизиғи гол ура олмаяпти. Фарҳод Тожиев асосий таркибга туширилади, аммо натижасиз. Наҳотки, бу борада сизда танлов йўқ?

- Фарҳод Тожиев тажрибали ва кучли футболчи. Ҳозирда ҳужумда ундан кучли футболчи йўқ. Тожиев келганидан сўнг гол уролмаётганимизга омад етишмаётгани сабаб бўлмоқда. Мен буни бошқача изоҳлай олмайман. Ҳаракат қилаяпти, аммо натижа бўлмаяпти.

- Амиржон Сафаров қизил карточка олди. Интизом масаласида жамоада иш олиб бориладими?

- Бугун барча катта иштиёқ билан тўп сурди, ўйинга кучли тайёргарлик кўрган эди. Амиржон Сафаров ҳам тўп учун курашаётганда қўпол ўйнади. У атайлаб рақибга жароҳат етказиш учун бу ҳаракатни амалга оширмади, тўп учун ўйнамоқчи бўлган эди. Интизом масаласида ҳам футболчилар ҳаракатини кўриб чиқамиз, албатта.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz