Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналуду муваффақиятидаги асосий сир - тартибли уйқу

Криштиану Роналуду муваффақиятидаги асосий сир - тартибли уйқу

  08.10.2017 06:23
  0
  2799
Криштиану Роналуду муваффақиятидаги асосий сир - тартибли уйқу

Криштиану Роналдунинг барқарор муваффақиятидаги асосий сирлардан бири ошкор этилди - шунчаки, тартибли ухлашни ўрганиш керак.

«Реал» юлдузи 32 ёшни уриб қўйганига қарамай, сира қаримаётгандек, ахир у майдонда ҳамон тез ҳаракатланиб, рақибларга асло тинчлик бермаяпти.

Унинг асосий сири тинимсиз меҳнат эканлиги барчага маълум. Шунинг баробарида Роналду феноменида бошқа сирлар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, ухлаш тартибини муваффақияти гарови сифатида тилга олиш мумкин. Маълум бўлишича, Криштиану бу масалада шунчаки, алоҳида қоидаларга оғишмай амал қилади.

Чунончи, спортда вақтида тикланиш катта аҳамият касб этади. Чарчоқлардан тезроқ қутилиш учун турли услублар, зарур воситалар ўйлаб топилган.

Дейлик, техник массаж. Аммо ҳар бир толиққан кишига шубҳасиз, катта ёрдам берадиган асосий жиҳат - бу соғлом уйқу.

Ошкор қилинишича, португалиялик юлдуз уйқу масаласида ҳам махсус профессионал мутахассис хизматидан фойдаланади. Аниқроқ айтсак, уйқунинг нозик жиҳатларини ўрганиш билан шуғулланувчи Ник Литлхэйлс футболчи учун махсус оптимал график тузиб берган.

Эътиборли томони, мазкур жадвалда нафақат стандарт тунги дам олиш, балки кундузги уйқу вақтлари ҳам аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган.

Хуллас, соғлом уйқу мутахассиси сифатида танилган Ник Литлхэйлс яқинда Британиянинг The Independent нашри орқали бир қатор қизиқарли маълумотларни баён этди.

Муҳими, Криштиану Роналду амал қилаётган ва самарасини ҳам кўраётган соғлом тушга қаратилган асосий қоидаларни хоҳлаган киши ўзида синаб кўриши мумкин.

1.Кундузги уйқу. 5 маҳал 90 дақиқадан ухлаш мақсадга мувофиқ.

2. Эмбрион шаклида ётиш. Шунчаки, ухлаш эмас, балки тўғри ҳолда ётиш муҳим. Турли йўланишда фаолият юритадиган кишилар учун алоҳида ётиш усуллари бор (тўғри, Литлхэйлс бу борада маълумот бергани йўқ).

3. Уйқуга кетишдан олдин камида ярим соат нур таратувчи экранларга қарамаслик. Хусусан, Роналду ухлашдан олдин телевизорни ўчиради, смартфон ва планшетни бир четга суради ҳамда эркин ҳолатда миясига дам беради. Бу вақтда қандайдир ҳиссиётларга берилмаслик зарур.

Тушунарлики, идора ходимлари ёхуд завод-фабрика ишчилари тунги уйқу баробарида кун давомида ухлаш учун 7,5 соат вақт ажратолмайдилар, албатта. Бунинг иложи ҳам йўқ. Аммо ҳар ким ўзига мақбул ҳолда ётиш ва айниқса, тўшакка киришдан олдин ярим соат оралиғида ёрқин экранларга қарамаслик қои-дасига бемалол амал қилиши мумкин.

Шу жойда уйқу йўналишидаги докторнинг Роналду ҳақида айтган баъзи фикрларига ҳам эътибор қаратиш ўринли.

1. Криштианунинг қизиқиши хусусида. «Қачондир Роналду билан ишлаб кўрган ҳар бир киши билади: у жуда қизиқувчан йигит. Дейлик, кимдир билан бирор бурчакда ниманидир муҳокама қилаётганингни кўрса, албатта, олдингга келади ва масала моҳияти билан қизиқади».

2. Криштиану билан қандай иш бошлагани хусусида. «Реал»ни италиялик Карло Анчелотти бошқарган пайт мени Мадрид клуби базасига чақиришди (2013 йилнинг июнида, Роналду ўшанда 28 ёшда бўлган).  Майдон четида турганимизда, Роналду бир неча марта шундоқ ёнимиздан югуриб ўтди. У бутун кун давомида тинимсиз шуғулланди ва машғулотлар тугаши ҳамоно кийиниш хонасига йўл олишини тахмин қилдим. Бироқ футболчи шошилгани йўқ, аксинча, олдимизга келиб, гап нима ҳақда бораётгани билан қизиқди».

Криштианунинг ўзига нисбатан шахсий қараши хусусида. «У биринчи учрашувимиздаёқ ишим моҳия­тини тўлиқ англашга ҳаракат қилди. Зеро, профессионал атлет сифатида ҳамиша ўз салоҳиятини бутунлай ишга солишни истайди. Ўзаро ҳамкорлигимиз давомида тушундимки, Роналду қандайдир асоссиз парҳезларга бефарқ қарайди. Бошқача айтганда, кимдандир нусха кўчиришга тоқати йўқ. Муҳими, қўлланилган услуб шахсан ўзига наф берса, бас».

Ник Литлхэйлс яна кимларга ёрдам берган?

Ушбу мутахассис мижозлари рўйхати анча катта. Шоссе велопойгачиси Брэдли Уиггинс ва Sky жамоасининг барча аъзоларини тилга олиш мумкин. Йирик велопойга мусобақалари вақти Литлхэйлс Уиггинс ва жамоадошлари жой олган меҳмонхонада уларнинг уйқу тартибига қандай риоя этаётганларини бевосита назорат остига олади.

Хусусан, ҳамманинг бир хил матрасда ётишини талаб қилади. Уиггинснинг ўзи «Тур де Франс»-2012даги ғалабасини фан нуқтаи назари бўйича тўғри ухлаганига боғлаганди. Трек йўналиши пойгачиси Крис Хой эса Лондон Олимпиадаси вақтида беш юлдузли меҳмонхонага жойлашганига қарамай, шунчаки, полда ухлаган.

Чунки доктор хонадаги улкан тўшак унга мувофиқ эмаслигини айтиб, махсус тайёрланадиган дағал тўшамага буюртма берган. Эътиборли факт, Крис ўшанда 2та олтин медаль ютганди.

Шунингдек, мижозлари орасида «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган Гари Паллистер ҳам бор. Анлиялик ҳимоячи 90-йиллар охирида белидаги муаммолар туфайли жарроҳлик столига ётмоқчи бўлган, аммо сўнгги паллада тўғри ухлаш методикаси ёрдамида дарддан енгилгина қутулган. Бундай даволаш усулини шахсан Алекс Фергюсон ҳам қўллаб-қувватлаганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz