Қайднома

Қидирув

АПЛ-2017|2018нинг энг ноодатий бутсалари

АПЛ-2017|2018нинг энг ноодатий бутсалари

  08.10.2017 00:26
  0
  1324
АПЛ-2017|2018нинг энг ноодатий бутсалари

«Кристал Пэлас» сафида тўп сураётган малилик ярим ҳимоячи Бакари Сако ҳозирда майдонда фаол ҳаракатлари эмас, асосан бутсаси билан эътибор қозонмоқда.

Унга антиқа пойафзални парижлик машҳур кроссовкалар дизайнери Пьер Наварро тайёрлаб берди. Тўғрироғи, Пьер бутсани қандайдир технологиялар воситасисиз безади - фақат қўл ёрдамида.

Умуман, Наварро футболчи учун бутсаларнинг бутун бир тўпламини яратиб, уларда Япония поп-маданияти қаҳрамонларини талқин этишга уринган.

Дизайнер асосан «Зетнинг аждар марвариди» (Dragon Ball Z) аниме-сериали сиймоларини танлаган. Бу Ғарбда катта қизиқиш уйғотган энг оммабоп анимацион сериаллардан биридир.

Дейлик, 1989-1996 йиллар оралиғида ишланган Dragon Ball Zни ҳамон севиб томоша қилишади, унинг фанатлари сира камаймаяпти. Бундан ташқари, «Наруто» ва «Ванпанчмен» анимелари қаҳрамонлари, шунингдек, Street Fighter видеоўйини персонажларига ҳам эътибор қаратилган.

Хуллас, Бакари Сако АПЛ доирасида «Саутгемптон»га қарши кечган учрашув (5-тур)да илк марта шу бутсадан фойдаланди. Бироқ захирадан майдонга тушган футболчи жамоасининг мағлубиятдан қутулиб қолишига ёрдам беролмади.

Айтиш ўринли, Наварро айнан профессионал футболчилар билан ҳамкорлик қилишни хуш кўради. У вақтида «Капитан Цубас» футболчилари ҳаракатларидан илҳомланиб, германиялик Лукас Подольски учун алоҳида бутса тайёрлаб берганди.

Габонлик Пьер-Эмерик Обамеянгни эса Nike Air Force 1 кроссовкасини «Аждаҳо марвариди» фонида безаш асносида сийлаганди. Хуллас, Swarowski кристалллари. Ҳа, Наварро уларни жуда яхши кўради...


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz