Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Очиқ ўйнаганимизда «Насаф»га осон бўлар эди»

Андрей Микляев: «Очиқ ўйнаганимизда «Насаф»га осон бўлар эди»

  08.10.2017 08:48
  0
  533
Андрей Микляев: «Очиқ ўйнаганимизда «Насаф»га осон бўлар эди»

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали жавоб учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси бош  мураббийи Андрей Микляев иштирок этди. А.Миклаяев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди.

-Бугун финалда ўйнашга лойиқ бўлган икки жамоа баҳс юритди. “Насаф” ҳам чемпионатимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Умуман олганда финалга чиққанимиздан мамнунман.

Бугун бироз бошқача услубда ўйнадик. Сабаби, “Насаф” натижадан келиб чиқиб, олдинга ўтиши аниқ эди. Бизнинг асосий мақсадимиз дастлабки 15 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаслик эди. Чунки жамоада ёш ва тезкор футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Кўрдингиз, стадионда жамоани мухлислар қандай қўллаб-қувватлашди. Бу орқали жамоага улар қўшимча куч бағишлашади. Бундай ҳолатда мезбонлар кўпроқ гол киритишлари мумкин. Шуларни ҳисобга олиб шундай ўйнашга мажбур бўлдик.

Чемпионат билан кубок ўйинининг фарқи бор. Бугун бизнинг олдимизга қўйган мақсадимиз бошқа эди. Бугун биз очиқ футбол ўйнаганимизда “Насаф”га осон бўлар эди. Шахсан менга “Насаф”нинг кейинги кўрсатаётган ўйинлари жуда ёқади, буни тан олиш керак.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz