Қайднома

Қидирув

Португалияда ғалаба Роналдуда гол, мундиал йўлланмаси тақдири сўнгги турга қолди

Португалияда ғалаба Роналдуда гол, мундиал йўлланмаси тақдири сўнгги турга қолди

  08.10.2017 11:34
  0
  302
Португалияда ғалаба Роналдуда гол, мундиал йўлланмаси тақдири сўнгги турга қолди

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг В гуруҳи 9-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ пешқадами Швейцария терма жамоаси ўзида Венгрияни қабул қилди ва голларга бой бўлган баҳсда рақибини йирик ҳисобда енгди.

Швейцарияни таъқиб қилиб келаётган Португалия эса сафарда Андорра термасига имкон қолдирмади. Криштиану Роналду ва Андре Силванинг голлари меҳмонларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Фарер ороллари ва Латвия учрашувида ҳисоб очилмади.

Португалия айни дамда пешқадамдан уч очко ортда қолмоқда, улар 10-турда Швейцарияни Лиссабонда қабул қиладилар, мезбонларни ушбу ўйинда фақат ғалаба қониқтиради.

Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг: 1. Швейцария — 27 очко; 2. Португалия — 24; 3. Венгрия — 10; 4. Фарер ороллари — 9; 5. Латвия — 4; 6. Андорра — 4.

ЖЧ-2018 саралаши, Европа

9-тур, “В” гуруҳи

Фарер ороллари – Латвия 0:0 (0:0, 0:0)

Фарер ороллари – Нильсен, Грегерсен, Наттестад, Давидсен, Беньяминсен, Эдмундссон, Ханссон (Юнсен, 65), Якобсен (Йоханнесен, 77), Ватнхамар (уй Бартальсстову, 87), Нэс, Соренсен.

Латвия – Ванин, Горкш, Колесов, Максименко, Фрейманис, Лайзанс, Тарасов, Икауниекс (Улдрикис, 74), Казачок (Вишняков, 66), Клюшкин, Шабала (Вишняков, 83).

Огоҳлантиришлар: Тарасов (49), Якобсен (50), Горкш (70), Шабала (79).

 

Андорра – Португалия 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 63 Роналду, 0:2 – 86 Андре Силва.

Андорра – Гомес Морейра, Лима, Макс Льовера, Сан-Николас, Родригес Сория (Санчес, 87), Ребес, Рубио, Алаэс, Валес, Вьейра (Морено, 90), Клементе (Мартинес, 79).

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Нелсон Семеду, Элизеу, Нету, Куарежма (Вильям Карвалью, 79), Данилу Перейра, Бернарду Силва, Жоау Мариу, Желсон Мартинш (Роналду, 46), Андре Силва (Гонсалу Гедеш, 90).

Огоҳлантиришлар: Алаэс (37), Сан-Николас (57), Родригес Сория (75), Морено (90).

 

Швейцария – Венгрия 5:2 (3:0, 2:2)  

Голлар: 1:0 – 18 Жака, 2:0 – 20 Фрай, 3:0 – 43 Цубер, 4:0 – 49 Цубер, 4:1 – 58 Гузмич, 5:1 – 83 Лихтштайнер, 5:2 –88 Уграи.

Швейцария – Зоммер, Шер, Журу, Лихтштайнер, Мубандже, Фройлер (Дердийок, 83), Фрай (Закария, 73), Цубер, Жака, Шакири, Сеферович (Эмболо, 63).

Венгрия – Гулачи, Беше (Ланг, 32), Корхут, Гузмич, Кадар, Элек (Маркварт, 56), Надь, Паткаи, Ловренчич, Уграи, Варга (Шаллаи, 69).

Огоҳлантиришлар: Уграи (35), Надь (44).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.