Қайднома

Қидирув

Белгия ва Грецияда ғалаба, Эстония учун ЖЧ эшиклари ёпилди

Белгия ва Грецияда ғалаба, Эстония учун ЖЧ эшиклари ёпилди

  08.10.2017 12:03
  0
  461

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Н гуруҳи 9-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Эстония сафарда Гибралтарни 6:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди. Таммнинг хет-триги ва Лутс, Кяйт, Зеневларнинг биттадан аниқ зарбаси меҳмонларга йирик ғалабани тақдим этди.

Ҳақиқий жангга айланган баҳсда Белгия терма жамоаси Босния ва Герцеговинани мағлуб этишга эришди ва рақибининг иккинчи ўрин учун имкониятларини тушириб юборди.

Греция сафарда Кипрни мағлуб этди ва гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу эса Эстония учун ЖЧ-2018 эшикларини буткул ёпди.

Белгия муддатидан олдин биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб бўлган. Греклар эса сўнгги турда Гибралтарни мағлуб эта олсалар плей-оффга йўлланмани қўлга киритадилар.

Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг: 1. Бельгия — 25 очко; 2. Греция — 16; 3. Босния ва Герцеговина — 14; 4. Эстония — 11; 5. Кипр — 10; 6. Гибралтар — 0.

“H” гуруҳи

Гибралтар – Эстония 0:6 (0:3, 0:3)

Голлар: 0:1 – 10 Лутс, 0:2 – 30 Кяйт, 0:3 – 38 Зенев, 0:4 – 52 Тамм, 0:5 – 65 Тамм, 0:6 – 77 Тамм.

Гибралтар – Ибраим, Пьюзи, Чиполина, Барнетт, Оливеро, Бардон, Босио (Лопес, 46), Уокер, Гарсия, Эрнандес, Кумбз (Йоум, 73).

Эстония – Аксалу, Тамм, Яагер, Клаван, Метс, Лутс (Мошников, 66), Васильев (Антонов, 21), Тенисте, Пикк, Зенев (Аньер, 58), Кяйт.

Огоҳлантиришлар: Зенев (23), Барнетт (28), Оливеро (32), Аксалу (45).


Босния ва Герцеговина – Бельгия 3:4 (2:1, 1:3)

Голлар: 0:1 – 4 Менье, 1:1 – 30 Медуньянин, 2:1 – 39 Вишча, 2:2 – 59 Батшуайи, 2:3 – 68 Вертонген, 3:3 – 82 Думич, 3:4 – 83 Феррейра Карраско.

Босния ва Герцеговина – Бегович, Думич, Враньеш, Колашинац, Шуньич, Медуньянин (Ибишевич, 75), Лулич, Дульевич, Бешич (Яяло, 62), Вишча (Хайрович, 71), Джеко.

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вермален, Вертонген, Менье, Феллайни (Дендонкер, 29), де Брюйне, Феррейра Карраско (Шадли, 86), Азар, Батшуайи, Мертенс (Тилеманс, 46).

Огоҳлантиришлар: Бешич (16), Феррейра Карраско (21), Вермален (54), Дульевич (89), Колашинац (90), Батшуайи (90).


Кипр – Греция 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 1:0 – 18 Сотериу, 1:1 – 24 Митроглу, 1:2 – 26 Циолис.

Кипр – Панаги, Деметриу, Лайфис, Антониадис (Александру, 60), Кирьяку, Лабан, Артиматас, Кателарис, Маргаса (Митидис, 86), Сотериу, Кастанос (Икономидис, 80).

Греция – Карнезис, Папастатопулос, Манолас, Цавелас, Стафилидис, Циолис, Зека, Фортунис (Донис, 76), Манталос, Торосидис (Рецос, 70), Митроглу (Самарис, 89).

Огоҳлантиришлар: Торосидис (17), Лабан (36), Донис (86), Манолас (90), Самарис (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz