Қайднома

Қидирув

Андреа Пирло – фаолиятини якунламоқда

Андреа Пирло – фаолиятини якунламоқда

  08.10.2017 14:35
  0
  600
Андреа Пирло – фаолиятини якунламоқда

Италия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло “Нью-Йорк Сити” клубидаги шартнома муддати якунига етса бутсаларини михга илишини эълон қилди.

Пирлонниг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг декабрь ойида якунига етади.

Италиялик футболчи фаолиятини якунлашига сабаб жисмоний муаммоларга дуч келаётгани эканлигини айтиб ўтди.

“Якунлаш вақти етиб келди деб ўйлайман. Чунки ҳар куни жисмоний муаммоларга дуч келяпман. Ўзим истасамда кўнгилдагидек машғулотларда иштирок эта олмаяпман, негаки чарчадим.

Менинг ёшимдагилар деярли футбол ўйнашмаяпти, Бошқа қандайдир иш билан шуғулланаман”, — дейди 38 ёшли Пирло.

Маълумот учун, “Милан” ва “Ювентус” клубларининг собиқ футболчиси “Нью-Йорк Сити” жамоасига 2015 йилнинг ёзида кўчиб ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz