Қайднома

Қидирув

Карим Бензема: «Ҳужумчи гол уриш учунгина керакми?»

Карим Бензема: «Ҳужумчи гол уриш учунгина керакми?»

  09.10.2017 03:31
  0
  1748
Карим Бензема: «Ҳужумчи гол уриш учунгина керакми?»

Хабарингиз бордир, Карим Бензема яқинда «Реал» билан шартномаси муддатини 2021 йилгача узайтирди.

Франциялик ҳужумчи шу муносабат ўлароқ, махсус матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди. У хусусан, фаолиятига айнан «Мадрид»да нуқта қўйиш ҳақида ўйлаётганини яширмади.

Шунингдек, жамоа ҳужум чизиғида тутган ўрнига тўхталиб, анча омадсиз бошланган жорий мавсум бўйича ўз фикрларини баён этди.

Ҳиссиётлари. «Бағоят бахтиёрман: ортга назар солар эканман, вақт жуда тез ўтиб кетаётганини англайман, шунинг баробарида «Мадрид»даги фаолиятим билан фахрланаман.

Совринлар ютишда давом этиш учун бор куч билан ишлашга тайёрман. Зеро, дунёдаги энг кучли клуб сафида ўйнаяпман».

Омадсиз старт. «Ҳа, миллий чемпионат ўйинларини муваффақиятли  бошлай олмадик, аммо хавотирланишга асос йўқ - ҳар қандай топ-клуб баъзан шундай ҳолатга тушиши мумкин.

Шахсан мен жамоага ишонаман: биз яхши спорт формасидамиз, барчамиз якдил ишлаяпмиз. Хуллас, бу бошланиши, холос. Тўғри, бошидаёқ етакчини анча олдинга ўтказиб юбордик, аммо жамоамиз - «Реал Мадрид».

Шундай экан, барчасини ҳали ўз ўрнига келтира оламиз. Биласиз, аввалги мавсумда кўпгина сов­ринларга эга чиқдик. Шу факт ҳам кейинги ўйинларда жорий чемпионат аввалидаги йўқотишлар ўрнини тўлдиришимизни тақозо этади».

Танқид. «Танқид - ҳаётимнинг бир қисми: айнан салбий баҳо мени ўз устимда янада кўпроқ ишлаш ва мукаммаллик сари интилишга ундайди.

Умуман, «Мадрид» футболчилари тез-тез танқидга дуч келишади ва бунда ваҳимали томони йўқ. Муҳими, ҳамон шу ердаман ва ишлаяпман. Танқид қилишяптими, демак, мендан янада кўпроғини кутишади».

Ҳужумчилар етишмаслиги. «Бизда ҳужумчилар етарли ёки йўқлиги масаласида аниқ фикр айтолмайман - бу бош мураббийга тааллуқли савол. Дейлик, мен майдонга тушмасам, олдинги чизиқда Криштиану Роналду ёки бошқа бир футболчи бемалол ҳаракатланаверади.

Қолаверса, бош мураббий схемани ўзгартириб, 4-3-3 чизмаси ёки икки ҳужумчи билан ўйнаш услубини қўллаши мумкин. Бу мавзу бот-бот муҳокама қилинаётгани сўнгги ўйинлардаги салбий натижаларга боғлиқ, албатта.

Факт шуки, таркибимиз аъло даражада ва ҳужум чизиғи ҳам ҳали ўзини тўлиқ кўрсатишига шубҳаланмайман».

Янги шартнома. «Бу мен учун жуда муҳим: фаолиятимни «Мадрид»да давом эттириш имкониятига эга бўлганимдан бахтиёрман. Қайтараман, «Реал» - дунёдаги энг зўр клуб.

Бу ерда ўйнаш оғир, ахир ҳамма жамоадан энг юқори натижаларни кутади. Шу боис, озгина омадсизлик кузатилса, футболчилар бошига дарҳол тан-қидлар ёғилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, олға интилишимиз шарт. Муҳими, ўз ишимизни аъло даражада уддалай олишимизни биламиз.

Менга шундай жамоанинг асосий таркибида ўйнаб, кўплаб зафарларни тантана қилиш бахти насиб этдики, бу ёқимли юриш ҳали анча бардавом бўлиши йўлида бор маҳоратимни ишга соламан».

Энг яхши ва оғир мавсум. «Мен учун энг оғири - Мадриддаги биринчи мавсум. Ахир жамоа сафига қўшилганимда, 21 ёшли йигит эдим ва «Мадрид» ҳақида айтарли ҳеч нарса билмасдим.

Тан оламан, барчасига мослашишим қийин кечди, чунки испан тилини тушунмасдим. Янги муҳитга муаммосиз киришиб кетиш учун эса футбол ўйнашнинг ўзи камлик қилади. Яхши мавсумларга келсак, улар кўп.

Масалан, ўтган йил чинакамига роҳатландик, мавсум-2011да ҳам».

Охирига қадар «Мадрид»да ўйнаш орзуси. «Футболни чин юракдан севаман ва фаолиятимга айнан шу клубда нуқта қўйишни истаётганим рост. Бунинг асосий сабаби битта - ер юзида «Мадрид» билан тенглашадиган клуб йўқ.

Аммо «Мадрид»да қолиш учун кўп ишлаш кераклигини ҳам тушунаман. Муҳими, ҳозир бахтиёрман ва умидворманки, «Мадрид» менинг охирги клубим бўлади».

Терма жамоа. «Футболчи сифатида мусобақаларда иштирок этишни ёқтираман, термага чақирув олишни ҳам. Зеро, ҳамма дўстларинг ўз юртларига кетишган пайт клубда ёлғиз ўзинг қолишингдан оғирроғи йўқ.

Агар «Мадрид»да ўз зиммамдаги вазифаларни аъло даражада уддаласам, терма жамоага қайтишим мумкин. Умуман, бунга ишонаман ва нима бўлишидан қатъий назар, қўл силтамайман.

Ҳа, ҳозирги ҳолатда терма жамоага қайтишим ўзимгагина боғлиқ эмас. Шундай экан, ҳар кунлик ишимни имкон қадар сифатли бажаришга ҳаракат қилавераман - асосийси шу. Қолганини вақт кўрсатади».

 «Мадрид» қадрияти. «Мадрид» энг оғир кунларимда мен учун оиладек бўлди: клубдагилар кўплаб муаммоларимни ҳал қилишда ёрдам беришди. Тўғри, агар яхши ўйнамасанг, бу ерда узоқ вақт қолишинг амри-маҳол.

Аммо «Реал Мадрид» сафига қўшилганим ҳамоно клуб президенти ва барча ходимларнинг самимий муносабатларини ҳис қилганимни алоҳида таъкидлашим жоиз. Шунинг учун ҳамон шу ердаман».

Голлар. «Ҳаммаси футболни қандай тушунишингга боғлиқ: ҳужумчи голлар уришдан ташқари, жамоадошларига ҳар қадамда ёрдам бериши, узатмаларни амалга ошириши ҳам керак.

Танқидчиларни тушунаман, аммо футбол ҳақидаги шахсий тасаввурларим сал бошқача. Албатта, табиийки, имкон борича кўпроқ гол уришни хоҳлайман, бироқ энг муҳими - жамоа.

Фалсафам оддий: марказий ҳужумчи кўпроқ узатмалар асосида ўйнаши, майдон бўйлаб ҳаракатланиши ва гол уриш баробарида жамоадошларига ҳам имконият яратиб бериши керак».

«Бетис» сабоғи. «Баъзида топ-жамоалар ҳам ютқазади. Бундай ҳолатда ягона йўл бор - кейинги баҳсда ғалаба қозониш. Биз яхлит жамоамиз, демак, хавотирга ўрин йўқ».


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz