Қайднома

Қидирув

Алькантара: «Иньеста «Барселона» ўтмишининг бир қисми ҳисобланади»

Алькантара: «Иньеста «Барселона» ўтмишининг бир қисми ҳисобланади»

  09.10.2017 07:21
  0
  480
Алькантара: «Иньеста «Барселона» ўтмишининг бир қисми ҳисобланади»

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара собиқ жамоадоши Андрес Иньестанинг «Барселона» билан янги шартнома тузганига изоҳ берди.

«Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиққанидан жуда хурсандман, чунки битта мундиални жароҳат сабаб ўтказиб юборгандим. Биз ҳали кўп ишлашимиз керак.

Иньестанинг «Барселона» билан янги шартномасига тўхталадиган бўлсак, бу клуб томонида қилинган чиройли қарор бўлди. Андрес шарафига «Камп Ноу»да ҳайкал ўрнатсалар арзийди.

У клуб ўтмишининг бир қисми ҳисобланади. «Барселона» у билан шартномани узайтириб тўғри иш қилди, чунки Иньеста жамоада қолиши керак», — дейди Алькантара.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz