Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 81-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 81-сонида

  09.10.2017 11:04
  0
  781
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 81-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг эртанги 81-сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг эртанги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Қачон футбол бўласан беқарор ўйин?

ҚЎШМА ҚАРОР УШБУ САВОЛГА ЖАВОБ ИЗЛАЙДИ…

- «Биллур» пойтахтда қолади

Ўзбекистон кубоги ярим финали ҳақида.

- Азизбек ОМОНОВ: «Кун келиб, акам билан бирга ўйнасам эди»

Жорий мавсум миллий чемпионатимизда бир қатор ёш футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Жумладан, «Локомотив»нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Азизбек Омонов «темирйўлчилар» сафида тез-тез майдонга тушишдан ташқари, муҳим голларга муаллифлик қилмоқда. Хўш, 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи катта футболга илк қадамларини қандай ташлаган?

- Икки устун ораси қандай кўринмоқда?

Миллий чемпионатимиз якунланишига атиги 7та тур қолди. Ҳозирга келиб, кўп нарсалар ойдинлашгандек. Жами 184та ўйиннинг атиги 86тасида икки тараф ҳам гол уриш чорасини топди. Янада аниқроқ ифода этсак, шунча учрашувда икки рақиб тенгданига ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлолмади. Умуман олганда, чемпионат баҳсларида иштирокчилар жами 36 нафар кипер хизматига эҳтиёж сезишди. Улар орасида 23та ўйин давомида бирор марта алмаштирилмаган Жавоҳир Илёсов ҳам, 1 дақиқача ўйнаган Ҳожиакбар Жўраев ҳам бор. Хуллас, бугун олий лига-2017да жавлон ураётган икки устун ораси етакчилари ҳақида сўз юритамиз.

- Шукурали ПЎЛАТОВ: «Умид қиламанки омадсиз жамоа «Нефтчи» бўлмайди»

Олий лига  ўрта поғонасида жойлашган «Қизилқум» футболчиси  Шукурали Пўлатовдан интервью олдик.

- Гулнора АЪЗАМОВА: «Эркаклар футболида иши юришмаётган мураббийлар аёллар футболида ишлашяпти»

Ўзбекистон аёллар футболига ўз меҳнати ила номини катта ҳарфлар билан ёздириб қўйган собиқ футболчимиз Гулнора Аъзамовани суҳбатга тортдик.

- Ҳамкорлик ва ташаббус

Яқинда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати ташаббуси билан журналистлар йиғилиши ўтказилди. Ўша тадбир давомида «Спорт» телеканали шарҳловчиси Элдор Мустафоев Туркияда бўлган қизиқ воқеани гапириб берган эди...

- Юртимизда мундиал ўтказилса

Ўзбекистон футбол федерациясига янги раҳбарият келгач, ФИФА тасарруфидаги мусобақаларнинг мамлакатимизда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Демак, балки яқин йиллар ичида ўсмирлар, ёшлар ёки аёллар ўртасидаги мундиалларга мезбонлик қилармиз?!

- Ҳар ердан бир шингил

Тан олайлик, юртимизда Осиё футболига қизиқиш у қадар баланд эмас. Эҳтимол, бунга етарли ахборот йўқлиги ҳам сабабдир. Шуни эътиборга олиб, қитъамиз футболига алоқадор баъзи янгиликларни ҳам ёритиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Чунончи, бу матбуотнинг вазифаси саналади.

- Муҳим хислат

Ўзбекистон терма жамоасини шу вақтга қадар турли мураббийлар бош-қаришди. Улар орасида дарҳақиқат, малакали ва ўз ишига муносиблари бор эди. Аммо шу билан бирга, тасодифан келиб қолганлари ҳам йўқ эмасди...

- Ўсмирлар мундиали трамплин

Жума куни Ҳиндистонда U-17 тоифасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди.  ФИФА таснифида «кенжа» мундиал ҳисобланувчи ўсмирлар турнирининг ёш футболчилар фаолиятида катта ўрин тутиши ўз-ўзидан тушунарли. Тарих саҳифаларини аста варақласак, кўплаб буюк юлдузлар футболдаги дадил юришларини айнан U-17 чемпионатидан бошлашганини кўрамиз...

- Welcomeback

ФАОЛИЯТЛАРИГА ЖОНАЖОН КЛУБЛАРИДА НУҚТА ҚЎЙГАН МАШҲУР ФУТБОЛЧИЛАР

- Паулиньо: «Бразилияга бошқа футбол ўйнамаслик ўйида қайтгандим»

Паулиньонинг «Барселона»да пайдо бўлиш унга турли мураккабликларни тақдим этганди. Шунга қарамай, 29 йил аввал Сан-Паулуда таваллуд топган йигитча ҳозир Месси билан ёнма-ён тўп суряпти, қолаверса, Бразилия термаси сардори ҳисобланади. Хорижлик ҳамкасбларимиз Паулиньони суҳбатга чорлаб, турли мавзудаги саволларга жавоб олишди.

- «Аслида оддий болакайман»

САЙЁРАМИЗДАГИ ЭНГ КУЧЛИ ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРДАН БИРИНИНГ ТАРИХИ.

- Қора чизиқ

Аргентиналик Серхио Агуэро охирги кунларда даҳшатли воқеаларга юз тутди. Оддий айтганда, «Манчестер Сити» ҳужумчиси барча йўналишларда омадсизликка йўлиқди. Хусусан, футбол бобида ҳам...

- Формалар рейтинги

ФУТБОЛ ТАРИХИДАГИ ЭНГ СЕВИМЛИ 50та ФОРМА (FourFourTwo талқини).

- Марко Ройс: «Ҳеч нарса соғ юришга етмайди»

27 май куни бўлиб ўтган Германия кубоги финали Дортмунд «Боруссия»си фанатларига аралаш туйғуларни тақдим этганди. Бир тарафдан қарасак, уларнинг суюклилари «Айнтрахт»ни 2:1 ҳисобида енгиб, биллур соврин соҳибига айланишди, бироқ бошқа ракурсдан нигоҳ ташласак, жамао етакчиси Марко Ройс жиддий жароҳатга йўлиқиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Мана, бундеслиганинг энг сара юлдузларидан бири ўша, тизза бўғимига боғлиқ муааммо туфайли янги мавсум стартини ўтказиб юборди. Боз устига, моҳир ярим ҳимоячи ҳамон соғлиғини тиклаш билан овора. Хўш, унинг умумий аҳволи қандай? GQ нашри яқинда футболчини безовта қилиб, айнан шу мавзуда интервью олди.

- «Барселона» тарихида илк марта

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага бир умрлик (!) шартнома таклиф этди. Табиатан босиқ ва камтарин футболчининг жамоага нисбатан чексиз садоқати, сабру-қаноати шу тариқа тақдирланди.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz